Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг


-1-модда. Фискал белгиларни акс эттириш ёхуд


Download 0.69 Mb.
bet157/333
Sana22.11.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1794761
TuriКодекс
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   333
Bog'liq
СОЛИҚ КОДЕКСИ (2)

227-1-модда. Фискал белгиларни акс эттириш ёхуд
автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари билан
жиҳозлаш ёки солиқ органларининг ахборот тизимлари билан
интеграция қилинишини таъминлаш бўйича қонунчиликда
белигиланган талабларни ёки тартибни, шунингдек
товарларни (маҳсулотларни) идентификация воситалари
орқали мажбурий рақамли маркировкалаш
қоидаларини бузиш
(ЎзР 11.03.2022 й. ЎРҚ-758-сон Қонунига мувофиқ киритилган модда)

Фискал белгиларни акс эттириш ёхуд автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари билан жиҳозлаш ёки солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлаш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларни ёки тартибни бузиш, шунингдек товарларни (маҳсулотларни) ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар ва сотувчилар томонидан идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш -


реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушум миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
29-БОБ. СОЛИҚ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИКНИ
БУЗГАНЛИК УЧУН БАНКЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
(ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги боб номи)

228-модда. Солиқ (йиғим), бўнак тўлови, пенялар ва


жарималарни ўтказиш тўғрисидаги топшириқномаларни
бажариш муддатларини бузиш
229-модда. Банклар томонидан банк ҳисобварақлари ва
операциялар бўйича маълумотномаларни (кўчирмаларни)
солиқ органига тақдим этмаслик
228-модда. Солиқ (йиғим), бўнак тўлови, пенялар
ва жарималарни ўтказиш тўғрисидаги
топшириқномаларни бажариш
муддатларини бузиш

Банк томонидан солиқ (йиғим), бўнак тўлови, пеня ва жарима суммасини ўтказиш тўғрисидаги солиқ тўловчининг топшириқномасини, солиқ органининг инкассо топшириқномасини бажармаслик (бажарилишини кечиктириш) -


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасининг бир юз элликдан бир қисми миқдорида, лекин кечиктирилган ҳар бир календарь кун учун ўтказилмаган сумма бир фоизининг бешдан бир қисмидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling