Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг


-модда. Солиқ базасини аниқлаш тартиби


Download 0.69 Mb.
bet283/333
Sana22.11.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1794761
TuriКодекс
1   ...   279   280   281   282   283   284   285   286   ...   333
Bog'liq
СОЛИҚ КОДЕКСИ (2)

413-модда. Солиқ базасини аниқлаш тартиби

(1-қ.) Солиқ солиш объектларининг ўртача йиллик қолдиқ қиймати (ўртача йиллик қиймат) солиқ давридаги ҳар бир ойнинг охирги кунидаги ҳолатга кўра солиқ солиш объектларининг қолдиқ қийматларини (ўртача йиллик қийматларини) қўшишдан олинган сумманинг ўн иккидан бир қисми сифатида ортиб борувчи якун билан аниқланади.


(2-қ.) Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг кўчмас мулк объектлари бўйича солиқ базаси мазкур объектларга бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилган қиймат асосида аниқланади.


(3-қ.) Солиқ базаси ҳар бир солиқ солиш объекти бўйича алоҳида аниқланади.


(4-қ.) Солиқ тўловчи томонидан солиқни тўлаш назарда тутилмаган фаолият турлари амалга оширилган тақдирда, солиқ базаси солиқ солинадиган ва солиқ солинмайдиган мол-мулк ҳисобини алоҳида-алоҳида юритиш асосида аниқланади. Алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишнинг имкони бўлмаса, солиқ базаси солиқ тўланиши назарда тутилган фаолиятдан олинадиган соф тушумнинг жами соф тушум ҳажмидаги улушига қараб аниқланади.


414-модда. Солиқ имтиёзлари

(1-қ.) Солиқ ҳисоблаб чиқарилаётганда солиқ базаси қуйидагиларнинг ўртача йиллик қолдиқ қийматига (ўртача йиллик қийматига) камайтирилади:


1) маданият ва санъат, таълим, соғлиқни сақлаш (бундан туристик зоналарда жойлашган санаторий-курорт объектлари мустасно), жисмоний тарбия ва спорт, ижтимоий таъминот объектларининг; (ЎзР 30.12.2020 й. ЎРҚ-659-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)
2) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сақлаш учун, шунингдек ипак қурти етиштириш учун фойдаланиладиган қишлоқ хўжалиги корхоналари балансида бўлган мол-мулкнинг;
3) янги нефть ва газ қудуқларининг - улар фойдаланишга топширилган ойдан бошлаб икки йил муддатга. (ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)

(2-қ.) Ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган янги нефть ва газ қудуқларига нисбатан солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати тугагандан кейин уч йил давомида белгиланган солиқ ставкасининг 50 фоизга камайтирилган солиқ ставкаси қўлланилади. (ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)


ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонунига мувофиқ иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин


(3-қ.) Қуйидагилар солиқдан озод қилинади:


1) ягона иштирокчилари ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари бўлган ва ходимларининг умумий сонида ногиронлиги бўлган шахслар камида 50 фоизни ташкил этадиган ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди меҳнатга ҳақ тўлаш умумий фондининг камида 50 фоизини ташкил этадиган юридик шахслар;
2) қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини (номинал қуввати 0,1 МВт ва ундан ортиқ бўлган) ўрнатганлик учун қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқарувчилар, улар фойдаланишга жорий этилган пайтдан эътиборан ўн йил муддатга;
3) қишлоқ жойларда жойлашган (бундан шаҳарлар ва туманларнинг марказлари мустасно) антенна-мачта металл конструкциялари, шу жумладан уларга ўрнатилган ҳамда уларнинг ажралмас қисми бўлган конструкциялар. (ЎзР 26.07.2022 й. ЎРҚ-785-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   279   280   281   282   283   284   285   286   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling