Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг
-модда. Солиқ мониторинги тўғрисидаги умумий қоидалар
Download 0.69 Mb.
|
СОЛИҚ КОДЕКСИ (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 170-модда. Ахборотга доир ҳамкорлик регламенти
169-модда. Солиқ мониторинги тўғрисидаги умумий қоидалар
(1-қ.) Қуйидагилар солиқ мониторингининг предметидир: солиқ тўғрисидаги қонунчиликка риоя этиш, ўзига нисбатан солиқ мониторинги ўтказилаётган юридик шахс томонидан солиқлар ва йиғимларни ҳисоблашнинг тўғрилиги, тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлиги (ўтказиб берилганлиги). (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (2-қ.) Солиқ мониторинги ушбу Кодексга мувофиқ юридик шахс қайси солиқлар ва йиғимларга нисбатан солиқ тўловчи ёки солиқ агенти бўлса, барча шундай солиқлар ва йиғимларни қамраб олади. (3-қ.) Солиқ тўловчилар учун солиқ мониторинги ихтиёрийдир. (4-қ.) Солиқ мониторинги солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисидаги қарор асосида солиқ органи томонидан амалга оширилади. (5-қ.) Юридик шахс, агар унинг олдинги йил учун даромадлари йиллик молиявий ҳисобот маълумотларига кўра камида беш миллиард сўмни ташкил этган бўлса, солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисидаги ариза билан солиқ органига мурожаат қилишга ҳақли. (ЎзР 14.09.2021 й. ЎРҚ-714-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (6-қ.) Юридик шахс солиқ органига солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисида ариза тақдим этган йилдан кейинги календарь йил солиқ мониторинги ўтказиладиган даврдир. (7-қ.) Солиқ мониторингини ўтказиш солиқ мониторинги ўтказиладиган йилнинг 1 январидан бошланади ва солиқ мониторинги ўтказилган даврдан кейинги йилнинг 1 июлида тугалланади. 170-модда. Ахборотга доир ҳамкорлик регламенти (1-қ.) Солиқ мониторингида иштирок этувчи юридик шахс ва солиқ органи ўртасидаги ахборотга доир ҳамкорлик регламент асосида амалга оширилади. (2-қ.) Ахборотга доир ҳамкорлик регламентида солиқлар ҳамда йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш (ушлаб қолиш ва ўтказиб бериш) учун асос бўлиб хизмат қилувчи ҳужжатларни (ахборотни) солиқ органига электрон шаклда тақдим этиш тартиби ва (ёки) кўрсатилган ҳужжатлар (ахборот) мавжуд бўлган юридик шахснинг ахборот тизимларига кириш тартиби акс эттирилади. (3-қ.) Юридик шахс ахборотга доир ҳамкорлик тартибини мустақил равишда танлашга ҳақли. (4-қ.) Юридик шахс ахборотга доир ҳамкорлик регламентида: 1) бухгалтерия (солиқ) ҳисоби регистрларида даромад ва харажатлар, солиқ солиш объектларини акс эттириш тартибини; 2) солиқ ҳисобининг таҳлилий регистрлари тўғрисидаги маълумотларни; 3) солиқлар ва йиғимларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилганлиги (ушлаб қолинганлиги), тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлиги (ўтказиб берилганлиги) устидан ички назорат тизими тўғрисидаги ахборотни кўрсатади. (5-қ.) Ички назорат тизими тўғрисидаги ахборот бундай тизим мавжуд бўлган тақдирда тақдим этилади. (6-қ.) Ахборотга доир ҳамкорлик регламентининг шаклини ва унга доир талабларни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тасдиқлайди. Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling