Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг


-модда. Солиқ солишдан озод қилинадиган суғурта хизматлари


Download 0.69 Mb.
bet170/333
Sana22.11.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1794761
TuriКодекс
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   333
Bog'liq
СОЛИҚ КОДЕКСИ (2)

245-модда. Солиқ солишдан озод қилинадиган суғурта хизматлари

(1-қ.) Суғурта қилиш, биргаликда суғурта қилиш ва қайта суғурта қилиш хизматлари бўйича суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан амалга ошириладиган суғурта қилиш бўйича хизматлар бу хизматлар натижасида:


1) суғурта бозорининг профессионал иштирокчиси қуйидагиларни олса, қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади:
суғурта қилиш, биргаликда суғурта қилиш ва қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта мукофотлари;
қайта суғурта қилишга топширилган шартномалар бўйича воситачилик ҳақи ва тантьемалар;
суғурта агенти, суғурта ва қайта суғурта брокери, сюрвейер ҳамда суғурта бозорининг бошқа профессионал иштирокчиларининг хизматлари учун воситачилик ҳақи;
суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари (актуарийлар, ажастерлар, сюрвейерлар, ассистанс хизматлари ва шу сингарилар) кўрсатган хизматлардан олинадиган даромадлар;
қонунчиликка мувофиқ суғурталовчига ўтган, суғурта қилдирувчининг (наф олувчининг) етказилган зарар учун жавобгар шахслардан талаб қилиш ҳуқуқини реализация қилишдан олинадиган маблағлар; (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)
қайта суғурта қилиш шартномалари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, улар бўйича суғурта мукофотларининг қайтариб берилган қисми суммалари;
бевосита суғурта фаолиятини амалга оширишдан олинадиган бошқа даромадлар;
2) суғурта қилдирувчи (наф олувчи) қуйидагиларни олса, қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади:
суғурта тўлови (суғурта товони);
превентив тадбирлар ўтказиш учун бериладиган маблағлар;
суғурта қилиш шартномаси зарарсиз амал қилиши учун суғурталовчи тўлайдиган маблағлар;
суғурта қилиш шартномасига мувофиқ бошқа маблағлар.

(2-қ.) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда ушбу модда қоидаларининг қўлланилиш тартиби юзасидан, айрим айланмаларни батафсиллаштирган холда, тушунтиришлар беришга ҳақли.



Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling