Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг
Download 0.69 Mb.
|
СОЛИҚ КОДЕКСИ (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 69-модда. Солиқларнинг элементлари
- 70-модда. Солиқ солиш объекти
- 71-модда. Солиқ базаси
- 72-модда. Солиқ ставкаси
6-БОБ. СОЛИҚЛАРНИНГ ЭЛЕМЕНТЛАРИ
69-модда. Солиқларнинг элементлари 70-модда. Солиқ солиш объекти 71-модда. Солиқ базаси 72-модда. Солиқ ставкаси 73-модда. Солиқ даври 74-модда. Солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби 75-модда. Солиқ имтиёзлари 69-модда. Солиқларнинг элементлари (1-қ.) Солиқ тўғрисидаги қонунчиликда солиқнинг барча элементлари аниқлаб қўйилган тақдирдагина ушбу солиқ белгиланган деб ҳисобланади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (2-қ.) Бундай солиқ элементларига қуйидагилар киради: 1) солиқ солиш объекти; 2) солиқ базаси; 3) солиқ ставкаси; 4) солиқ даври; 5) солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби; 6) солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартиби; 7) солиқни тўлаш тартиби. (3-қ.) Солиқни белгилашда солиқ имтиёзлари ва уларнинг қўлланилиши учун асослар назарда тутилиши мумкин. 70-модда. Солиқ солиш объекти (1-қ.) Солиқ солиш объекти мол-мулк, ҳаракат, ҳаракат натижаси ёки қиймат, миқдорий ёки физик хусусиятга эга бўлган бошқа ҳолат бўлиб, у мавжуд бўлганда солиқ тўғрисидаги қонунчилик солиқ тўловчида солиқ мажбуриятини вужудга келтиради. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (2-қ.) Ҳар бир солиқ ушбу Кодекснинг Махсус қисмига мувофиқ белгиланадиган мустақил солиқ солиш объектига эга бўлади. 71-модда. Солиқ базаси (1-қ.) Солиқ базаси солиқ солиш объектининг қиймат, физик ёки бошқа хусусиятини ифодалайди. (2-қ.) Ҳар бир солиқ учун солиқ базаси ва уни аниқлаш тартиби ушбу Кодекс билан белгиланади. 72-модда. Солиқ ставкаси (1-қ.) Солиқ ставкаси солиқ базасининг ўлчов бирлигига нисбатан ҳисобланадиган солиқнинг фоизлардаги ёки мутлақ суммадаги миқдорини ифодалайди. (2-қ.) Солиқ ставкалари ушбу Кодекс билан белгиланади. Акциз солиғининг ставкалари, маҳсулот нархи динамикасидан ва уни реализация қилиш, шу жумладан импорт қилиш ҳажмидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан йил давомида қайта кўриб чиқилиши мумкин. (ЎзР 30.12.2020 й. ЎРҚ-659-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг) ЎзР 30.12.2020 й. ЎРҚ-659-сон Қонунига мувофиқ учинчи қисм чиқариб ташланган (3-қ.) Акциз солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва қатъий белгиланган суммада жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни билан белгиланади. Акциз солиғининг ставкалари, маҳсулот нархи динамикасидан ва реализация қилиш ҳажмидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан йил давомида қайта кўриб чиқилиши мумкин. Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling