84-модда. Солиқ ҳисоботини сақлаш муддати
(1-қ.) Солиқ тўловчилар ва солиқ агентлари солиқ органларига солиқ ҳисоботини ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни, агар ушбу Кодексда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, ушбу ҳисобот тақдим этилган йилдан кейин камида беш йил сақлаши шарт.
(2-қ.) Агар солиқ тўғрисидаги қонунчилик солиқ ставкасини қўллашни, тўланадиган солиқ миқдорини, солиқ имтиёзини ёки солиқ чегирмасини қўллашни ва (ёки) солиқни тўлаш муддатини ўзгартиришни солиқ тўловчининг муайян шартларга риоя этиши билан боғласа, ушбу солиқ тўловчи барча тасдиқловчи ҳужжатларни мазкур шартларнинг амал қилиши тугайдиган йилдан кейин камида беш йил сақлаши керак. Бундай тасдиқловчи ҳужжатлар жумласига, хусусан, ушбу солиқ бўйича солиқ ҳисоботи, унга илова қилинадиган ҳужжатлар, шунингдек кўрсатилган шартларга ёки мажбуриятларга риоя этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар киради. Ушбу қисмнинг қоидалари, агар кўрсатилган шартлар ёки мажбуриятлар вақтинчалик тусга эга бўлса ва уларга риоя этилишини ҳужжатлар билан тасдиқлашни талаб қилса, қўлланилади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
III БЎЛИМ.
СОЛИҚ МАЖБУРИЯТИНИ БАЖАРИШ
9-боб. Солиқ мажбуриятини бажаришнинг умумий
қоидалари (85 - 88-моддалар)
10-боб. Солиқ мажбуриятини бажариш (89 - 96-моддалар)
11-боб. Солиқларни тўлаш муддатларини
ўзгартириш (97 - 102-моддалар)
12-боб. Ортиқча тўланган ва ортиқча ундирилган солиқларни
ҳисобга олиш ҳамда қайтариш (103 - 105-моддалар)
13-боб. Солиқ мажбуриятининг бажарилишини
таъминлаш (106 - 114-моддалар)
14-боб. Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома (115 - 119-моддалар)
15-боб. Солиқ қарзини ундириш (120 - 125-моддалар)
9-БОБ. СОЛИҚ МАЖБУРИЯТИНИ БАЖАРИШНИНГ
УМУМИЙ ҚОИДАЛАРИ
85-модда. Солиқ мажбурияти
86-модда. Солиқ мажбуриятини бажариш тартиби ва муддати
87-модда. Солиқ мажбуриятининг тугатилиши
88-модда. Солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддатлари
Do'stlaringiz bilan baham: |