18-модда. Махсус солиқ режимлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги махсус солиқ режимлари белгиланади:
1) айланмадан олинадиган солиқ;
2) маҳсулот тақсимотига оид битимлар иштирокчиларига солиқ солишнинг алоҳида тартиби;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 69-боби.
3) махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига ва айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга солиқ солишнинг алоҳида тартиби;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг ХХI бўлими.
4) Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудудларида солиқ солишнинг алоҳида тартиби.
(18-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-714-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2021 й., 03/21/714/0874-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига ва айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга солиқ солишнинг алоҳида тартиби қонунчиликда ёки инвестиция битимларида назарда тутилган инвестицияларни амалга ошириш ҳамда бошқа шартларни бажариш билан боғлиқ ҳолда муайян муддат учун белгиланади.
(18-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Махсус солиқ режимлари айрим солиқларни тўлашдан озод этишни, пасайтирилган солиқ ставкаларини ва бошқа солиқ имтиёзларини қўллашни назарда тутиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |