Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси
Download 1.43 Mb.
|
30.12.2019 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 154-модда.
153-модда. Солиқ назоратини амалга оширишга доир ҳаракатларнинг холислигини таъминлаш
Солиқ назоратини амалга оширишга доир ҳаракатларнинг холислиги видеотасвирга олиш қурилмаларидан фойдаланиш воситасида амалга оширилади, бундай имконият мавжуд бўлмаганда эса — холислар иштирокида амалга оширилади. Видеотасвирни ёзиб олиш тўхтовсиз ва изчил равишда олиб борилади. Видеотасвир материалларининг кўчирма нусхаси солиқ тўловчига ёки унинг вакилига солиқ назоратига оид тадбир тугагач тақдим этилади. Солиқ назоратини амалга оширишга доир ҳаракатларда видеотасвирга олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади. Қонунчиликда видеоёзув тақиқланган ҳолларда ёки видеоёзувга олиш имконияти мавжуд бўлмаганда холислар солиқ назоратини амалга ошириш билан боғлиқ ҳаракатларга мажбурий тартибда жалб этилади. (153-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 мартдаги ЎРҚ-758-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 03/22/758/0207-сон) LexUZ шарҳи Қаранг: «Гувоҳлар, жабрланувчилар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларнинг қилган харажатларини тўлаш тартиби ва миқдорлари тўғрисида»ги Қонуни. 154-модда. Солиқ назорати доирасида ҳаракатларни амалга ошириш чоғидаги баённомага қўйиладиган умумий талаблар Солиқ назорати ҳаракатларини ўтказиш чоғида баённома тузилади. Баённомада қуйидагилар кўрсатилади: 1) текшириш ўтказишнинг асослари, тури ва даври; 2) амалга ошириладиган аниқ ҳаракатнинг жойи ва санаси; 3) ҳаракатнинг бошланиш ва тугаш вақти; 4) баённомани тузган шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми; 5) ҳаракатда иштирок этган ёки уни ўтказишда ҳозир бўлган ҳар бир шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, зарур бўлган ҳолларда эса — унинг манзили; 6) ҳаракатнинг мазмуни, уни амалга ошириш кетма-кетлиги; 7) ҳаракатни бажариш чоғида аниқланган, иш учун аҳамиятга эга бўлган фактлар ва ҳолатлар. Баённома ҳаракатларни амалга оширишда иштирок этган ёки уни ўтказишда ҳозир бўлган барча шахслар томонидан ўқиб чиқилади. Мазкур шахслар баённомага киритилиши ёки материалларга қўшиб қўйилиши лозим бўлган фикр-мулоҳазаларини билдиришга ҳақли. Баённома солиқ органининг уни тузган мансабдор шахси, шунингдек ҳаракатни амалга оширишда иштирок этган ёки уни ўтказишда ҳозир бўлган барча шахслар томонидан имзоланади. Баённомага фотосуратлар, видеоёзувлар ва ҳаракатни амалга ошириш чоғида бажарилган бошқа материаллар илова қилинади. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling