Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси
Download 1.43 Mb.
|
30.12.2019 (1)
178-модда. Бозор нархлари тўғрисидаги умумий қоидалар
Ушбу Кодекс мақсадида, агар ушбу бўлимда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, битимларнинг нархлари, ушбу битимлар тарафларининг даромадлари ва харажатлари қуйидаги ҳолларда бозор нархлари деб эътироф этилади: 1) мустақил шахслар ўртасидаги битимлар; Олдинги таҳрирга қаранг. 2) Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ёки чет давлатнинг қонунчилигига мувофиқ ўтказилган биржа савдоларининг натижаларига кўра тузилган битимлар; (178-модда биринчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) 3) монополияга қарши органнинг кўрсатмаларига мувофиқ (тартибга солинадиган нархлар қўлланиладиган битимлар учун ушбу Кодекснинг 179-моддасида назарда тутилган ўзига хос хусусиятлар инобатга олинган ҳолда) нархлари белгиланган битимлар; LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 179-моддаси. 4) нархлари ушбу Кодекснинг 25-бобида назарда тутилган нархни белгилаш тўғрисидаги келишувига мувофиқ белгиланган битимлар. LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 25-боби. Назорат қилинадиган битимларда битимнинг нархи, агар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан бунинг акси исботланмаган бўлса ёки солиқ тўловчи ушбу Кодекснинг 177-моддасига мувофиқ солиқ (зарар) суммаларига мустақил тузатиш киритишни амалга оширмаган бўлса, бозор нархи деб топилади. LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 177-моддаси. Агар ушбу Кодекснинг Махсус қисмида солиқ солиш мақсадида айрим солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш масалалари бўйича товарнинг (хизматнинг) нархини ёки битим тарафларининг даромадларини (харажатларини) аниқлашнинг бошқача қоидалари белгиланган бўлса, ушбу Кодекснинг Махсус қисми қоидалари қўлланилади. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling