Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси


Download 1.43 Mb.
bet212/401
Sana25.01.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1122943
TuriКодекс
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   401
Bog'liq
30.12.2019 (1)

262-модда. Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудида товарларни қайта ишлаш бўйича хизматларга солиқ солиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Божхона тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган товарларни қайта ишлаш бўйича хизматларга қайта ишлаш маҳсулотларини Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш шарти билан ноль ставка бўйича солиқ солинади.
(262-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган товарларни қайта ишлаш бўйича хизматларга қайта ишлаш маҳсулотларини кейинчалик божхона тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ эркин муомалага чиқариш режимига жойлаштирган ҳолда ушбу Кодекснинг 258-моддаси биринчи қисмида белгиланган солиқ ставкаси бўйича солиқ солиниши лозим.
(262-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 258-моддаси.
263-модда. Халқаро ташишлар билан боғлиқ хизматларга солиқ солиш
Ноль ставка бўйича солиқ солиш қуйидагиларни реализация қилиш чоғида амалга оширилади:
1) товарларни халқаро ташиш бўйича хизматларни. Товарларни халқаро ташиш деганда товарларнинг жўнатиш пункти ёки белгиланган пункти Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида жойлашган тақдирда товарларни ҳаво кемалари, темир йўл транспорти ва (ёки) автотранспорт воситалари орқали ташиш тушунилади;
2) чет элдан келтирилган товарларни ташиш чоғида божхона транзити божхона тартиб-таомилига жойлаштирилган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига етиб келиш жойидаги божхона органидан то Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетиш жойидаги божхона органигача ташиш ёки транспортда ташиш билан бевосита боғлиқ бўлган хизматларни;
3) ташишлар ягона халқаро ташиш ҳужжатлари асосида расмийлаштирилган тақдирда, башарти йўловчиларни, почтани ва багажни жўнатиш пункти ёки белгиланган пункти Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида жойлашган бўлса, йўловчиларни, почтани ва багажни ташиш бўйича хизматларни;
4) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига экспорт қилинадиган товарларни ташиш ёки транспортда ташиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги қайта ишлаш маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари бўлган ташувчилар томонидан кўрсатиладиган хизматларни. Ушбу банднинг қоидалари, башарти ташиш ҳужжатларида божхона органларининг белгилари қўйилган бўлса, қўлланилади;
5) ҳаво кемаларига бевосита Ўзбекистон Республикаси аэропортларида ва Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудудида кўрсатиладиган хизматларни, шу жумладан аэронавигация хизматини.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   401




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling