Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси


Download 1.43 Mb.
bet22/401
Sana25.01.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1122943
TuriКодекс
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   401
Bog'liq
30.12.2019 (1)

33-модда. Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари бўлган юридик шахслар. Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик шахслар
Қуйидаги юридик шахслар Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентларидир:
1) Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари;
2) Ўзбекистон Республикасининг солиқ солиш масалалари бўйича халқаро шартномаларига мувофиқ ушбу халқаро шартномаларни қўллаш мақсадлари учун Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари деб эътироф этилган чет эл юридик шахслари;
3) ҳақиқатдаги бошқарув жойи Ўзбекистон Республикаси бўлган чет эл юридик шахслари, агар Ўзбекистон Республикасининг солиқ масалалари бўйича халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса.
Ушбу модданинг биринчи қисми 3-бандининг мақсадлари учун чет эл юридик шахси ҳақиқатда бошқариладиган жой ушбу Кодекснинг 34-моддаси қоидаларига мувофиқ белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 34-моддаси биринчи қисмининг 3-банди.
Инвестиция фондининг (пай фондининг ёки жамоавий инвестицияларни амалга ошириш бошқа шаклининг) бошқарувчи компаниясини Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти деб эътироф этиш ушбу инвестиция фондини (пай фондини ёки жамоавий инвестицияларни амалга оширишнинг бошқа шаклини) Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти деб эътироф этиш учун асос бўлмайди. Мазкур фондлар (жамоавий инвестицияларни амалга оширишнинг бошқа шакллари) бошқарувчи шериклар ёки бошқа шахслар томонидан бошқарилган тақдирда ҳам шундай қоидалар қўлланилади.
Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари бўлмаган юридик шахслар Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари деб эътироф этилади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   401




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling