Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси
Download 1.43 Mb.
|
30.12.2019 (1)
298-модда. Амортизация қилинадиган активларнинг ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромадлар (зарарлар)
Ушбу моддага мувофиқ аниқланадиган, чиқиб кетишдан олинадиган молиявий натижа амортизация қилинадиган активларнинг ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромад (зарар) деб эътироф этилади. Амортизация қилинадиган активнинг чиқиб кетишидан олинадиган молиявий натижа (фойда ёки зарар) амортизация қилинадиган активнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромаддан унинг қолдиқ қийматини чегириб ташлаш орқали аниқланади. Амортизация қилинадиган активнинг қолдиқ қиймати ушбу Кодекс 306-моддасининг йигирма олтинчи ва йигирма еттинчи қисмларига ҳамда 307-моддасининг еттинчи қисмига мувофиқ аниқланади. Амортизация қилинадиган активнинг чиқиб кетишидан олинадиган молиявий натижани (фойдани ёки зарарни) аниқлашда бундай актив бўйича 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра тўпланган қўшимча баҳолаш суммаси (илгари қайта баҳоланган нархини ошириш суммасининг олдинги нархни пасайтириш суммасидан ортиқ суммалари) амортизация қилинадиган активнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромад таркибига киритилади. Бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинадиган молиявий натижа бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ аниқланади. Мазкур қисмнинг қоидалари ушбу Кодекснинг 45-бобига мувофиқ солиқ базасини аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари назарда тутиладиган мол-мулкнинг чиқиб кетиш ҳолларига нисбатан татбиқ этилмайди. (298-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон) LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 270-моддаси. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling