Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси
Download 1.43 Mb.
|
30.12.2019 (1)
389-модда. Солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартиби ва муддатлари
Солиқ агентлари ўзларининг солиқ бўйича ҳисобда турган жойдаги солиқ органига қуйидагиларни тақдим этиши шарт: 1) солиқ даври тугаганидан кейин ўттиз кун ичида — солиқ органларига тўлов манбаидан солиқ солинмаган моддий наф тарзида даромадлар олган жисмоний шахслар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган шаклдаги маълумотномани; Олдинги таҳрирга қаранг. 2) ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг ўн бешинчи кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса — кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай; (389-модда биринчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради) Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари бўлган, ходимлари 25 нафардан ортиқ бўлган алоҳида бўлинмаларга ва (ёки) филиалларга эга солиқ агентлари, ушбу алоҳида бўлинмалар ва (ёки) филиаллар ходимларига нисбатан мазкур модданинг биринчи қисмида кўрсатилган солиқ ҳисоботини — алоҳида бўлинмалар ва (ёки) филиаллар ҳисобда турган жойдаги солиқ органига тақдим этади. (389-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 26 июлдаги ЎРҚ-785-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2022 й., 03/22/785/0679-сон) Якка тартибдаги тадбиркор бўлган солиқ агентлари, агар ушбу Кодекснинг 57-бобида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ўзларининг ёлланма ходимларига оид мазкур модданинг биринчи қисмида кўрсатилган солиқ ҳисоботини ўзи солиқ бўйича ҳисобда турган жойдаги солиқ органига тақдим этади. LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 57-боби, 45-моддаси. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling