Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси
Download 1.43 Mb.
|
30.12.2019 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ОКОЗ
- 431-модда.
430-модда. Солиқ даври
Календарь йил солиқ давридир. LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 29-моддаси. [ОКОЗ: 1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.02.00 Ер солиғи / 07.11.02.04 Ер солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби] 431-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш ва солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартиби Солиқ ҳар бир солиқ даврининг 1 январига бўлган ҳолатга кўра ҳисоблаб чиқарилади ва солиқ ҳисоботи ер участкаси жойлашган ердаги солиқ органига қуйидаги муддатларга тақдим этилади: Олдинги таҳрирга қаранг. қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича — жорий солиқ даврининг 20 январидан кечиктирмай; (431-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради) Олдинги таҳрирга қаранг. қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича — жорий солиқ даврининг 1 майидан кечиктирмай. (431-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради) Солиқ тўловчилар солиқни ушбу Кодекснинг 427-моддасига мувофиқ аниқланган солиқ базасидан ва тегишли солиқ ставкасидан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда ҳисоблаб чиқаради. Солиқ базаси (ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси) солиқ даври мобайнида ўзгариш бўлганда юридик шахслар бир ойлик муддат ичида солиқ органига аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиши шарт. Солиқ даври мобайнида қишлоқ хўжалиги экинзорларининг умумий майдонида ва таркибида ўзгаришлар юз берган юридик шахслар қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлари бўйича аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини жорий йилнинг 1 декабрига қадар тақдим этади. Олдинги таҳрирга қаранг. Ушбу Кодекс 426-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган объектлар жойлашган ер участкаларига эга бўлган юридик шахслар жорий солиқ даврининг 20 январидан кечиктирмай мазкур объектларнинг жойлашган ери бўйича солиқ органларига солиқ солиш объекти ҳисобланмайдиган, юридик шахсда мавжуд бўлган ер участкалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган шаклдаги маълумотномани тақдим этади. (431-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради) Олдинги таҳрирга қаранг. Кўп квартирали уйларда жойлашган турар жой бўлмаган кўчмас мулк объектлари билан банд бўлган ер участкалари бўйича солиқ турар жой бўлмаган кўчмас мулк объектининг қаватлар сонига бўлинган майдонидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади. (431-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сонли Қонунига асосан олтинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/659/1681-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради) LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 45-моддаси. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling