Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси


Download 1.43 Mb.
bet380/401
Sana25.01.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1122943
TuriКодекс
1   ...   376   377   378   379   380   381   382   383   ...   401
Bog'liq
30.12.2019 (1)

465-модда. Якка тартибдаги тадбиркорларнинг солиқ базасини аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари
Якка тартибдаги тадбиркорларнинг солиқ базаси бўлиб ушбу Кодекс 463-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқилган, унинг тадбиркорлик фаолияти доирасида олинган жами даромади ҳисобланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 463-моддаси.
Жисмоний шахс ўз тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ битимларни тузишда ўзининг якка тартибдаги тадбиркор сифатида фаолият кўрсатаётганлигини, агар бу битимларни тузиш ҳолатининг ўзидан яққол келиб чиқмаса, кўрсатиши шарт.
Солиқ солишда якка тартибдаги тадбиркорнинг жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинадиган, унинг тадбиркорликни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган шахсий (оилавий) мол-мулкини сотишдан олинган даромадлари ҳисобга олинмайди.
466-модда. Даромадларга тузатиш киритиш
Ҳисобот солиқ даврида солиқ базасини кўпайтириш ёки камайтириш даромадларга тузатиш киритиш деб эътироф этилади.
Даромадларга қуйидаги ҳолларда тузатиш киритилади:
1) товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилганда;
2) битим шартлари ўзгарганда;
3) нархлар ўзгарганда, сотиб олувчи сийловлардан фойдаланганда;
4) кўрсатилган хизматлардан воз кечилганда.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган даромадларга тузатиш киритиш бир йиллик муддат доирасида, кафолат муддати белгиланган товарлар (хизматлар) бўйича эса кафолат муддати доирасида амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 257-моддаси.
Ушбу моддага мувофиқ даромадларга тузатиш киритиш ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳоллар юз берганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади. Бунда товарни (хизматларни) сотувчи товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадга тузатиш киритишни ушбу Кодекснинг 257-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширади.
Даромадларга ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда тузатиш киритиш кўрсатилган ҳоллар юз берган солиқ даврида амалга оширилади.
Даромадларга тузатиш киритиш солиқ тўловчи умумбелгиланган солиқ солиш тартибидан айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтган ҳолларда ҳам амалга оширилади, бундан тузатиш киритиладиган даромадлар бўйича имтиёзларни қўллаш ҳоллари мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   376   377   378   379   380   381   382   383   ...   401




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling