Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси


Download 1.43 Mb.
bet59/401
Sana25.01.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1122943
TuriКодекс
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   401
Bog'liq
30.12.2019 (1)

78-модда. Солиқ солиш мақсадларида ҳисобни юритиш
Агар ушбу Кодексда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ тўловчи ёки солиқ агенти солиқ солиш мақсадларида ҳисобни ҳисоблаш усули бўйича миллий валютада юритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун махсус рента солиғини тўловчи бўлган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар солиқ ҳисобини солиқ солиш мақсадида ҳисоблаш усули бўйича АҚШ долларида юритишга ҳақли.
(78-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон)
79-модда. Ҳисоб ҳужжатларини тузиш ва сақлашга доир талаблар
Ҳисоб ҳужжатлари қоғозда ва (ёки) электрон шаклларда тузилади ҳамда ушбу Кодекснинг 88-моддасида белгиланган солиқ мажбурияти бўйича даъво муддати тугагунга қадар сақланади.
Солиқ тўловчи қайта ташкил этилганда қайта ташкил этилган шахснинг ҳисоб ҳужжатларини сақлаш мажбурияти унинг ҳуқуқий ворисига (ҳуқуқий ворисларига) юклатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахс тугатилганда ҳисоб ҳужжатлари тегишли давлат архивига қонунчиликда белгиланган тартибда топширилади.
(79-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   401




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling