Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси


Download 1.43 Mb.
bet66/401
Sana25.01.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1122943
TuriКодекс
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   401
Bog'liq
30.12.2019 (1)

87-модда. Солиқ мажбуриятининг тугатилиши
Солиқ мажбурияти, агар ушбу модданинг иккинчи — тўртинчи қисмларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қуйидаги ҳолларда тугатилади:
солиқ тўловчи томонидан солиқ тўланганда ёки солиқ агенти томонидан ўтказиб берилганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
солиқ тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ солиқ мажбуриятини тугатиш билан боғлиқ бошқа ҳолатлар юзага келганда.
(87-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Жисмоний шахснинг солиқ мажбурияти қуйидаги ҳолларда тугатилади:
мазкур шахс вафот этганда;
уни вафот этган деб эълон қилиш тўғрисидаги суд қарори қонуний кучга кирганда.
Вафот этган ёки вафот этган деб эълон қилинган жисмоний шахснинг солиқ қарзи ушбу Кодекснинг 94-моддасида белгиланган тартибда мерос мол-мулкнинг қиймати доирасида меросхўрлардан ундирилади.
Юридик шахснинг солиқ мажбурияти қуйидаги ҳолларда тугатилади:
ушбу Кодекснинг 91-моддасига мувофиқ, бюджет тизими билан барча ҳисоб-китоблар амалга оширилгандан кейин у тугатилганда;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 91-моддаси.
ушбу Кодекснинг 92-моддасига мувофиқ, бюджет тизими билан барча ҳисоб-китоблар амалга оширилгандан кейин у қайта ташкил этилганда.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 92-моддаси.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   401




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling