Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси
Download 1.43 Mb.
|
30.12.2019 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 118-модда.
117-модда. Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномани юбориш тартиби ва муддатлари
Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома солиқ тўловчига у ҳисобда турган солиқ органи томонидан юборилади. Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома солиқ тўловчига ушбу қарз аниқланган кундан эътиборан ёки солиқ текшируви натижалари бўйича аниқланган солиқ қарзини узиш тўғрисидаги қарор кучга кирган санадан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай юборилиши керак. Ушбу Кодекс 116-моддасининг еттинчи ва саккизинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномалар бошқа шахсларга ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган тартибда юборилади. Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома олинган санадан эътиборан кўрсатилган бошқа шахслар ушбу талабномани бажариш қисмида солиқ қарзига эга бўлган солиқ тўловчиларга тенглаштирилади. 118-модда. Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномани ўзгартириш Олдинги таҳрирга қаранг. Агар солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома солиқ тўловчига юборилганидан кейин ушбу талабномада кўрсатилган солиқлар бўйича қарз суммаси, пенялар ёки солиқ ҳақидаги қонунчиликни бузганлик учун жарималар суммаси ўзгаришига олиб келган ҳолатларни аниқлаган тақдирда, солиқ органи ушбу солиқ тўловчига солиқ қарзини узиш тўғрисидаги аниқлаштирилган талабномани юбориши ёхуд илгари юборилган талабномани чақириб олиши шарт. Мазкур қоида солиқ тўловчи томонидан солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномада кўрсатилган солиқ, пеня ёки жарималар бўйича қарзлари қисман тўланган ҳолларга татбиқ этилмайди. (118-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги аниқлаштирилган талабнома ёки илгари юборилган талабномага доир чақирув хати солиқ тўловчига ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ўзгаришларга олиб келган ҳолатлар аниқланган кундан эътиборан уч кун ичида юборилади. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling