Ўзбекистон Республикасининг


Download 63.5 Kb.
Sana03.11.2023
Hajmi63.5 Kb.
#1744359
Bog'liq
Ўзбекистон Республикасининг


Ўзбекистон Республикасининг
Президенти Ш.Мирзиёевга
Ўзбекистон Республикасининг
Сенат раиси Т.Норбоевага
Ўзбекистон Республикасининг
Бош Прокурори Н.Йулдашевга
Ўзбекистон Республикасининг
ИИБ вазири П.Бабажановга
Самарканд шахар Спитамен шох кўчаси
39-уйда яшовчи Х.Хакимовнинг
ишончли вакили М.Казимова томонидан
Тел: 91 544-04-01
Ариза
(Самарканд вилояти Прокуратура ва ИИБ ходимларининг нотугри карорлари юзасидан)
Мен Хакимов Хуршид Самарканд шахар Р.Хошимов кучаси 56-уйда яшаб келаман 1999-йилларда отам Б.Хошимов кушнимиз Б.Аранбаев билан Самарканд шахар Р.Хошимов кучаси 62-уйни сотиб олиш максадида узаро келишилган холда уйни олган эдик.
Шу йилларда Б.Аранбаевнинг оила аъзолари Исроил давлатига кучиб кетди ва Б.Аранбаев ушбу низоли уйни бизларга бериб Б.Аранбаевга тегишли булган бошка манзилдаги яъни Самарканд шахар Хужум кучаси 31-уйга кучиб утиб 2008-йилда шу манзилда вафот этди.
Мазкур уй-жойни Б.Аранбаевнинг угли Я.Аранбаевга хадия шартномаси асосида колдирилганлиги ва Я.Аранбаев Исроил давлатига кетганлиги сабабли Б.Аранбаев бизнинг номимизга расмийлаштириб бераолмади.
Мархумнинг угли Я.Аранбаев Узбекистонга умуман кайтиб келмади бизлар мазкур уйни номимизга расмийлаштираолмай колган булсакда 20 йил мобайнида ушбу уйни камунал туловларини тулаб яшаб келдик.
орадан 20 йил утгач Самарканд шахар Фукаролик ишлари буйича суднинг 2018-йил 23-июлдаги карорига мувофик Самарканд шахар Р.Хошимов кучаси 62-уйни эгалик килиш хукуки билан уз номимга расмийлаштириб олган эдим.
Уз номимда булган мулкни, мен билан биргаликда ишлаб келган Р.Хасановнинг уй-жойга эхтиёжи борлигини ва моддий ахволи яхши эмаслиги сабабли мазкур уйни узок муддатга булиб булиб тулаш шарти билан хужжатларни Р.Хасановга расмийлаштириб берган эдим.
Р.Хасанов мазкур уйни 14.09.2018-йилда уз номига расмийлаштириб олганидан кейин уй эскирган, ноъсоз, аваренни холатида эканлиги сабабли 24.09.2018-йилдаги Самарканд вилоят Архетектурасининг карорига мувофик буздириб янгитдан куриш максадида таъмираш ишларини олиб борган.
Орадан 20 йил вакт утиб 1999-йилда Р.Хошимов кучаси 62-уйни бизга колдириб кетган мархум кушнимиз Б.Аранбаевни угли Я.Аранбаевнинг ишончли вакили адвокат Г.Исакулова пайдо булиб мазкур уй-жойга давогарлик килиб сохта хужжат ва маълумотларга таяниб ФИБ судига даъво ариза кириткан.
2019-йил 10-январ куни Самарканд вилоят фукаролик ишлари буйича суднинг ажримига кура Х.Хакимов номига чикарилган 2018-йил 23-июлдаги хал килув карорини бекор килган.
Я.Аранбаевнинг ишончли вакили Г.Исакулова 2019-йилда зарарни ундириш хакида фукаролик ишлари буйича судга ва ИИБ ходимларига ариза билан мурожат килиб гуёки мен ушбу низоли уйни сохта хужжатлар асосида уз номимга узлаштириб олганлигимни важ килиб даъво килган.
Лекин хозирги кунда мазкур фукаролик иши Узбекистон Республикаси Олий судида курилиб якуний хулоса кабул килингани эмас.
2019-йилдан 2023-йилга кадар Самарканд вилояти Прокуратура ва ИИБ тергов органлари томонидан 13 маротаба терговга кадар суруштирув ишлари олиб борилиб ЖПКнинг 83-модда 2-кисми билан тергов харакатлари тугатилган ва Узбекистон Республикаси Олий судининг фукаролик ишлари буйича судлов хайъатининг 06.07.2022-йилдаги карор ва ажримларига кура Х.Хакимовнинг харакатларида хеч кандай конун бузилган холатлари аникланмаган ва Г.Исакулоованинг моддий зарарни ундириш хакидаги даво аризаси каноатлантирилмасдан судлар томонидан рад килинган.
Шундан кейин Мен 2023-йил 6-феврал куни Германия давлатига хизмат сафарига жунаб кетдим. Мен Узбекистон Республикасида булмаган давримда 2023-йил апрел ойида мени йуклигимдан фойдаланиб Самарканд вилоят прокуратураси ИИБ тергов томонидан ФПКнинг 83-модда 2-кисмига кура тугатилган тергов карорини бекор килиб менга нисбатан 2023-йил 9-июнда сиртдан жиноят иши кузгатиб суддан эхтиёт чораси камок ва кидирув карорини чикарилган.
Хозирги кунда узим жабирланувчи була туриб, мазкур уй-жойдан айрилиб, хамда фукаролик эркинлигимдан айрилиб адвакат Г.Исакулованинг прокуратура органи ходимлари билан тил бириктириб таниш билишчилик килиб 13 маротаба ФКнинг 83-модда 2-кисмига кура тергов харакатлари тугатилган булишига карамасдан жиноий иш кузгатилиб кидирув куйилганлиги сабабли
Уз Ватанимга, оъилам багрига кайтиб келаолмай бегона юртларда сарсон саргардон булиб юрипман ва Самарканд шахридаги менинг иш юритувимда булган 40 нафар ишчилардан ташкил топкан ишлаб чикариш цехларимнинг фаолияти тухтаб колди.
Хозирги кунда мансабдор шахсларнинг адолатсиз карорлари туфайли конситутциявий хак-хукукларимни ва конуний эркинлигимни химоя килишга кучим етмайапти.
Бизнинг назаримизда Саарканд вилояти прокуратураси назорати билан ИИБ тергов органи ходимлари томонидан ишга алокадор асослар ва исбот далилларни чукур урганиб чикмасдан, мавжуд далил-исботларни инобатга олмасдан, ишни биртомонлама куриб жиноят иши кузгаган.
Иш буйича асосий важлар;

  1. Важ

23.07.2018-йилдаги Самарканд шахар ФИБ судининг карори ва 10.01.2019-йилдаги Самарканд вилоят ФИБ судининг карорларини 17.11.2022-йилдаги Олий суднинг ажрими билан бекор килиниб ишни янгитдан куриш учун биринчи инстанция судига юборилган булсада.
Олий суднинг суд мажлисида ишончли вакил Г.Исакулова хам иштирок этган гарчанд суд карорлари бекор килинганлигини фукаролик иши судда курилаётганлигини билсада низо кетаётган бир вактда 2022-йил 28-декабрдаги олди-сотди шартномасига асосан Г.Исакулова Самарканд шахар Р.Хошимов кучаси 62-уй-жойни ён кушни Кодирова Азиза Русамовнага сотган ва ушбу олди-сотди шартномаси давлат руйхатидан утказилган леки мазкур низоли уй-жойни ишончли вакил Г.Исакулованинг узи томонидан 28.12.2022-йилда сотилган булса тергов органлари томонидан ушбу олди сотди шартномани инобатга олмасдан менга нисбатан асоссиз жиноий иш кузгатилган.

  1. Важ

Тергов органлари томонидан Я.Аранбаевнинг мулкига 309.519.211сум зарар етказганлигида айблаб 09.04.2023-йилда менга нисбатан жиноий иш кузгатилган.
Лекин ушбу зарар суммаси 06.07.2022-йилда Олий судида куриб чикилиб Г.Исакулованинг даъво талаби рад килиниб карор кабул килинган ва мазкур карор хозирги кунда хам конуний кучда булсада
Самарканд вилоят ИИБ терговчиси уз карорида юкорида курсатилган суммани важ килиб Самарканд шахар жиноят судига чикариб менга нисбатан жиноят суди томонидан 09.06.2023-йилда эхтиёт чораси камок ва кидирув элон килинган.
Хозирги кунда ИИБ тергов булимининг бошкарма бошлигининг уринбосари М.Турдиевнинг 08.07.2023-йилдаги жавоб хатида жиноят иши буйича эхтиёд чораси сиртдан «муносиб хулк атворда булиш тугрисида тилхат» эхтиёт чорасига узгартирилган.
Лекин менга нисбатан куйилган кидирув нима сабабдан олинмаган.

  1. Важ

Менга нисбатан кузгатилган жиноят ишини Самарканд шахар Саидризо Ализода МФЙнинг собик раиси А.Тагиевнинг олдига МФЙ идорасига ИИБ терговчиси Ж.Юсупов 2021-йил январ ойларида келиб бир нечта хужжатларга имзо куйдириб олган.
Кейинчалик билсак хужжатларда мен А.Тагиевдан далолатномани илтимос килиб ёздириб олиб судга такдим этиб уйни уз номимга расмийлаштирган экан ман.
Ушбу холат буйича собик МФЙ раиси А.Тагиев уз шикоят аризасида ИИБ терговчисининг 2021-йил январ ойидаги имзо куйдириб олган хужжатлар ноконуний эканлиги буйича ва 2018-йил феврал ойида МФЙ фукаролари иштирокида тузган далолатнома ва маълумотномасини конуний берганлигини ёзиб утган ундан ташкари ФИБ судига бориб кургазма берганлигини маълум килган ушбу холатларни терговчи инобатга олмаган.
Жиноят кодекисида махалла раисининг далолатнома мухум ахамиятга эга эмаслигини тергов органи ва прокуратура ходимлари яхши биладики нима сабабдан тергов ходимлари томонидан 80 ёшга кирган собик мфй раисидан босим асосида имзо куйиб олинган хужжатларга таяниб менга нисбатан жиноят иши кузгатдилар.

  1. Важ

Мазкур уй-жойни Р.Хасанов уз номига расмийлаштириб олганидан кейин Самарканд вилоят архетиктурасининг рухсати билан йикитканлигини тергов суров баённомалари ва уз аризаларида ёзиб маълум килиб келганлигига карамасдан
Мени айиблаш максадида ушбу холатни важ килиб менга нисбатан жиноят иши кузгатилган булсада
1-дан мазкур уй бузулганида мен чет давлатида эдим.
2-дан ушбу уйни Р.Хасанов узининг эгалигида булган даврда Самарканд вилоят архетиктурасининг рухсатига кура бузган.
3-дан Г.Исакулова томонидан важ килинган 309 млн сум зарар, Узбекистон Республикаси Хадича Сулаймонова номидаги суд экспиртизаси томонидан 51 млн сумга бахоланган.
Узбекистон Республикасининг Бош Прокуратураси томонидан жиноят иши урганилиб Самарканд вилоят Прокуратурасига ёзма курсатма ва топширик берилди аммо Самарканд вилояти прокуратураси томонидан ёзма курсатма талабларини умуман бажармади.
Адвокат Г.Исакулова томонидан хужжатларни сохталаштирлганини исботлаб берсам хам Самарканд вилояти прокуратураси инобатга олмай адвокатни ноконуний хати-харакатини текшириб хусусий бахо беришни ИИБ терговига йуналтирди
Кайси конунда курсатилган адвокатнинг хати-харакатини текшириб ИИБ ходимлари томонидан хусусий бахо беришни.
Хозирги кунда Самарканд прокуратураси ходимларига ишончим колмаганлиги сабабли
С У Р А Й М А Н

  1. мазкур ишни Узбекистон Республикаси Бош прокуратурасига олиб урганишингизни сурайман

  2. менга нисбатан куйилган сохта уюштирилган жиноят ишини бекор килишингизни.

  3. Менга нисбатан куйилган кидирувни бекор килишингизни.

  4. Уз ватанимга кайтиб келиб тадбиркорлигимни давом еттиришда амалий ёрдам беришингизни сурайман.

Иш буйича иловалар;

  1. ФИБ судининг 23.07.2018-йилдаги карори.

  2. 14.09.2018-йилдаги Р.Хасанов намига расмийлаштирилган олди-сотди шартномаси.

  3. Р.Хасанов номига берилган 24.09.2018-йилдаги Архетиктуранинг рухсати.

  4. 2018-2019-йилдаги МФЙ фукаролари далолатномаси.

  5. Олий суднинг 17.11.2022-йилдаги ажрими.

  6. Олий суднинг зарарни ундириш хакидаги 06.07.2022-йилдаги ажрими.

  7. Терговга кадар суриштирув ишларининг ЖПКнинг 83-модда 2-кисмга кура рад килинган карорлари

  8. Уйни Г.Исакулова номидан сотилган 28.12.2022-йилдаги олди-сотди шартномаси.

  9. Уйни олдинги холати фото суратлари.

  10. Гувохларнинг гувохик хатлари

  11. Прокуратуранинг берган жавоб хатлари

  12. Камунал идораларининг маълумотлари.

  13. Г.Исакулова томонидан такдим килинган сохта камунал туловлари маълумоти.

  14. М.Казимованинг ишончномаси.

Ишончли вакили: М.Казимова
Download 63.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling