Ўзбекистон республикасининг


-модда. Ходимнинг соғлиғига шикаст етганлиги муносабати


Download 0.71 Mb.
bet78/119
Sana08.11.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1756047
TuriКодекс
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   119
Bog'liq
Мехнат Кодекси

190-модда. Ходимнинг соғлиғига шикаст етганлиги муносабати
билан тўланиши лозим бўлган зарар миқдори

Тўланиши лозим бўлган зарар жабрланувчининг меҳнатда майиб бўлишига қадар олган ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобида, унинг касбга оид меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражасига мувофиқ белгиланадиган ҳар ойлик тўловдан, соғлиғига шикаст етиши билан боғлиқ қўшимча харажатларнинг компенсациясидан, шунингдек белгиланган ҳолларда эса, - бир йўла бериладиган нафақа тўлашдан иборатдир.




Қаранг: ВМ 2005 йил 11 февралдаги 60-сон Қарори билан тасдиқланган "Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидалари"нинг I-III бўлимлари

Касбга оид меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражаси ва жабрланувчининг қўшимча ёрдам турларига муҳтожлиги тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси (ТМЭК) томонидан аниқланади.




Қаранг: ВМ 2008 йил 8 августдаги 175-сон Қарори билан тасдиқланган “Тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида фуқароларни тиббий текширишдан ўтказиш ва ногиронликни белгилаш тартиби тўғрисида”ги Низом ва “Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари тўғрисида”ги Низом 12-бандининг учинчи хатбоши

Зарар ўрнини қоплаш учун тўловларни тайинлашда жабрланувчи олаётган иш ҳақи, стипендия, пенсия ва бошқа даромадлар ҳисобга олинмайди. Бунда меҳнатда майиб бўлган жабрланувчилар - ногиронларга зарарни қоплаш учун тўланадиган сумма қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг эллик фоизидан оз бўлиши мумкин эмас.




Қаранг: Фуқаролар даромадлари солиғи олинмайдиган энг кам иш ҳақи, ягона тариф сеткаси бўйича бошланғич (нулинчи) даража ва пенсияларни ўзгартириш динамикаси
Шунингдек қаранг: ОС Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги "Меҳнат вазифаларини бажариши муносабати билан ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплашга оид низолар бўйича суд амалиёти ҳақида"ги 18-сон Қарорининг 9, 10-бандлари

Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling