Збекистон республикасининг


-модда. Тарафлар ўзгарганда мол-мулк ижараси шарт-


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet169/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   505
549-модда. Тарафлар ўзгарганда мол-мулк ижараси шарт-
номасининг ўз кучида қолиши
Ижарага топширилган мол-мулкка нисбатан мулк (хўжалик юри-
тиш, оператив бошқариш, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эга-
лик қилиш) ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши мулк ижараси шарт-
номасининг ўзгартирилиши ёхуд бекор қилиниши учун асос бўлмайди.
Кўчмас мулкни ижарага олган фуқаро вафот этган тақдирда, агар 
қонун ёки шарт номада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, ушбу 
мол-мулкни ижарага топшириш шарт номаси бўйича унинг ҳуқуқ ва 
мажбуриятлари ворисга ўтади. Шарт номанинг тузилиши ижарага олув-
чининг шахсий фазилатлари билан боғлиқ бўлган ҳоллардан ташқари 
ижарага берувчи бундай вориснинг шарт нома амал қилишининг 
қолган муддатида шарт номага қўшилишини рад этишга ҳақли эмас.
1. Мол-мулкни ижарага бериш мулкдорнинг ушбу мол-мулкни тасар-
руф қилишига доир ҳуқуқларини чекламайди. Бунда ФК 9-моддасига кўра, 
фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва 
қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги лозим. Шундан 
келиб чиққан ҳолда шарҳланаётган модда ижарага топширилган мол-мулкка 
нисбатан мулк ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши ҳолатларида ижарага 
олувчининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимояланишига қаратилган. 
Бундай тарзда мулк ҳуқуқини бошқа шахсга ўтиши мулк ижараси шарт-
номасини ўзгартирилиши ёки бекор қилинишини келтириб чиқармайди. 
Ушбу қоида шунингдек, мулкдор бўлмаган шахсларнинг ашёвий (хўжалик 


285
юритиш, оператив бошқариш, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик 
қилиш) ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтиш ҳолларида ҳам амал қилади.
2. Агар мулк ижараси шарт номасининг объекти бўлиб кўчмас мулк 
ҳисобланса ва уни ижарага олувчи сифатида фуқаро иштирок этса, у ҳолда 
ижарага олувчи вафот этган ҳолларда мулк ижараси юзасидан унинг ҳуқуқ 
ҳамда мажбуриятлари мерос таркибига киритилади (ФК 1113-моддаси). 
Бу диспозитив норма ҳисобланади, яъни қонун ёки шарт номада бошқача 
ҳол белгиланмаган бўлса қўлланилади. Ижарага олувчининг меросхўри 
мулк ижараси бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларни қабул қилиши ҳам, қабул 
қилмаслиги ҳам мумкин (ФК 1145 ва 1147-моддалари шарҳига қаранг). 
Бундан ташқари, у нолойиқ меросхўр сифатида, шу жумладан мулк ижараси 
шарт номаси бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларга доир меросдан четлашти-
рилиши ҳам мумкин (ФК 1119-моддаси шарҳига қаранг).
Ижарага берувчи ижарага олувчининг меросхўрларидан мулк ижараси 
шарт номасини давом эттиришни талаб қилишга ҳақли эмас. Аксинча, 
ижарага берувчи шарт нома бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларни қабул қилган 
меросхўрларга шарт нома амал қилишининг қолган даври учун меросхўрлар 
қатнашишини рад қилишга ҳақли эмас. Бунда истисно ҳолат ҳам мавжуд. 
Яъни, агар мулк ижараси шарт номаси ижарага олувчининг шахсий фази-
латлари, жиҳатлари билан боғлиқ бўлган бўлса, масалан, ижарага олувчи 
рассом бўлиб кўчмас мулкдан фойдаланганлик учун ижара ҳақи сифатида 
муайян санъат асарини чизиб бериш мажбуриятини олган бўлса, ижарага 
берувчи меросхўрларга шарт номани давом эттиришни рад қилиши мумкин.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling