Збекистон республикасининг


-модда. Ижарага олувчининг ижарага олинган мол-мулкни


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet168/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   505
548-модда. Ижарага олувчининг ижарага олинган мол-мулкни 
сақлаш мажбуриятлари
Агарда қонун ёки шарт номада бошқача тартиб белгиланган 
бўлмаса, ижарага олувчи мол-мулкни яхши ҳолда сақлаши, уни ўз 
ҳисобидан жорий таъмирлаши ва сақлаш бўйича бошқа харажат-
ларни қилиши лозим.
1. Шарҳланаётган модда ижарага олинган мол-мулкни соз ҳолда 
сақланишини таъминлашга қаратилган. Олдинги моддадан фарқли равишда 
ушбу моддада ижарага олувчи мажбуриятлари белгиланган. Ушбу моддада 
белгиланган нормалар диспозитив характерга эга яъни, агар бошқача ҳол 
қонун ёки шарт номада назарда тутилмаган бўлса қўлланилади.
Умумий қоидага кўра, ижарага олувчи ижарага олувчи зиммасига мол-
мулкни яхши ҳолда сақлаш мажбурияти юклатилган яъни, ижарага олинган 
мол-мулк ҳолатини ёмонлаштирмаслиги лозим. Шу мақсадда ижарага олувчи 
қонунда ва шарт номада назарда тутилган тартибда мол-мулкдан фойдала ниш 
ва уни сақлаш бўйича барча талаблар бажарилишини таъминлаши лозим. 
Ижарага олувчи шунингдек, ўз ҳисобидан жорий таъмирлашни, яъни ижарага 
олинган мол-мулкнинг муддатидан олдин эскириши ва носоз аҳволга келиб 
қолишининг олдини оладиган таъмирлашларни амалга ошириши зарур. 


284
Бундан ташқари, ижарага олувчи мол-мулкни сақлаш бўйича харажатларни, 
яъни ижарага олинган бинони тозалаш, мол-мулкни суғурталаш, коммунал 
тўловларни тўлаш ва ҳ.к. харажатларни амалга оширади.
Юқорида кўрсатиб ўтилганидек, шарҳланаётган модда нормалари дис-
позитив ҳисобланади. Кодекснинг тегишли моддаларига жорий таъмирлаш 
мажбуриятларига доир қоидалар мавжуд. ФК 563-моддасига кўра, прокат 
шарт номаси бўйича ижарага берилган мол-мулкни жорий таъмирлаш 
ижарага берувчининг мажбурияти бўлиб ҳисобланади. ФК 566-моддасига 
мувофиқ, ижарага берувчи ижарага берилган транспорт воситасини соз 
ҳолда сақлаши, шу жумладан жорий таъмирлашни амалга ошириши зарур.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling