297
номаси тугагандан сўнг, шунингдек ушбу муддат тугашидан олдин ҳам
амалга ошиши мумкин. Сотиб олишнинг мажбурий шарти бўлиб ижарага
олувчи томонидан шарт номада белгиланган сотиб олиш баҳосини тўлиқ
тўлаш ҳисобланади.
Ижарага олинган мол-мулкни сотиб олиш шарти мулк ижараси шарт-
номасида, шунингдек ижарага олувчи ва ижарага берувчи ўртасида
тузиладиган қўшимча шарт номада ҳам назарда тутилиши мумкин яъни,
ҳар қандай ҳолатда ҳам ушбу масала тарафлар келишуви билан ҳал
қилинади. Агар мол-мулкни сотиб олиш тарафлар ўртасида тузилган
қўшимча келишувга мувофиқ амалга оширилса, у ҳолда улар мол-мулкдан
фойдаланганлик учун илгари тўланган ҳақни сотиб олиш ҳақи ҳисобига
ўтказиш ҳақида келишишга ҳақли.
Агар қонун ҳужатларида ижарага олинган мол-мулкни сотиб олишга
тақиқ ўрнатилган бўлса, бундай шартни мулк ижараси шарт номасига
киритиш ҳамда бу юзасидан қўшимча келишувга эришиш мумкин
бўлмайди. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тасарруфидан
чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисидаги» қонунига кўра, давлат
тасарруфидан чиқарилиши ва хусусийлаштирилиши мумкин бўлмаган
мол-мулк сотиб олиниши мумкин эмас. Чунончи, ер (қонунчиликда
назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно), ер ости бойликлари, ички
сувлар, ҳаво бўшлиғи, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, ўқ отар қуролларни
ишлаб чиқариш, таъмир лаш ва сотишни амалга оширувчи корхона ва
ташкилотлар, портловчи ва заҳарли моддаларни ташишга ихтисослашган
корхоналар шулар жумласидандир.
Do'stlaringiz bilan baham: