Збекистон республикасининг
-модда. Ижарага олинган мол-мулкни яхшилаш
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ижарага олинган мол-мулкдан амортизация ажратмалари ҳисобига амалга оширилган, мол-мулкдан ажратиб олиш мумкин бўлган ва мумкин бўлмаган яхшилашлар ижарага берувчининг
555-модда. Ижарага олинган мол-мулкни яхшилаш
Агарда мулк ижараси шарт номасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ижарага олувчи томонидан мол-мулкнинг ажра- тиб олса бўладиган тарзда яхшиланиши унинг мулки ҳисобланади. Ижарага олувчи ижарага олинган мол-мулкни ўз маблағлари ҳисобидан ва ижарага берувчининг розилиги билан яхшилаган, бу яхшилашни мол-мулкка зарар етказмаган ҳолда ажратиб олиш мум- кин бўлмаган тақдирда, ижарага олувчи шарт нома бекор бўлганидан кейин, башарти шарт номада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, бу яхшилашлар қийматини тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ижарага олувчи томонидан ижарага берувчининг розилигисиз амалга оши- рилган ва ижарага берилган мол-мулкдан ажратиб олиб бўлмайдиган яхшилашларнинг қиймати тўланмайди. Ижарага олинган мол-мулкдан амортизация ажратмалари ҳисобига амалга оширилган, мол-мулкдан ажратиб олиш мумкин бўлган ва мумкин бўлмаган яхшилашлар ижарага берувчининг мулки бўлади. 1. Ижарага олинган мол-мулкка эгалик қилиш ва фойдаланиш жараёнида ижарага олувчи томонидан мол-мулкнинг ажратиб олса 295 бўладиган тарзда ва ижарага берилган мол-мулкдан ажратиб олиб бўлмайдиган яхшилашларни қилиши мумкин. Ажратиб олса бўладиган тарз даги яхшилашлар жумласига бундай тарзда ажратиб олиш натижасида мол-мулкка зарар етказмасликни киритиш мумкин. Бошқа яхшилашлар эса, ажратиб олиб бўлмайдиган яхшилашлар ҳисобланади яъни, яхшиланишлар ажратиб олиниши натижасида мол-мулкка зарар етишига олиб келади. Бундай яхшиланишлар жумласига, қонун ёки шарт номага мувофиқ ижарага олувчи зиммасига юклатилган мажбурият бўлмаган ҳолда ижарага олувчи томонидан бинони капитал таъмирлашга доир яхшилашларини мисол қилиш мумкин. Яхшилашлар ижарага берувчининг розилиги билан ҳам, унинг рози- лигисиз ҳам амалга оширилиши мумкин. Яхшилашлар тақдири уларни ажратиб олиш мумкин ёки мумкин эмаслигига, шунингдек ижарага берувчи розилиги билан ёки розилигисиз амалга оширилганига боғлиқ бўлади. Мол мулкдан ажратиб олиниши мумкин бўлган яхшилашлар ижарага олувчининг мулки ҳисобланади. Ушбу қоида мулк ижараси шарт номасида ўзгартирилиши мумкин. 2. Агар мол-мулкдан ажратиб олса бўлмайдиган яхшилашлар ижа- рага олувчи маблағлари ҳисобидан ва ижарага олувчи розилиги билан амалга оширилган бўлса, у ҳолда шарт нома тугагандан сўнг, ушбу яхшилашлар қиймати ижарага берувчи томонидан қопланиши лозим. ушбу қоида ҳам диспозитив бўлиб, яъни тарафлар бошқа қоидани ҳам белгилашлари масалан, ижарага олувчи амалга оширган яхшилашлар ҳақини ижарага берувчи тўлаш мажбуриятидан озод қилишни назарда тутишлари мумкин. Агар ушбу яхшилашлар ижарага берувчи розилигисиз амалга оширил- ган бўлса, бошқа ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқаради. Бундай яхши- лашлар қопланмайди. Қонун фақат ижарага берувчининг розилигисиз амалга оширилган яхшилашлар қийматини қоплаб бериш мажбуриятини юклаши мумкин. Масалан, ФК 584-моддаси корхонани ижарага олиш шарт номасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, корхонани ижарага олувчи ижарага берувчининг рухсатидан қатъи назар, ижарага олинган мол-мулкни ажратиб бўлмайдиган тарзда яхшилаш қийматини олишга ҳақли бўлишини назарда тутади. 296 3. Ижарага олинган мол-мулкка қилинган ҳар қандай яхшилашлар агар у ижарага олувчи томонидан амортизация ажратмалари ҳисобига амалга оширилган бўлса, ижарага берувчининг мулки ҳисобланади. Бунда ушбу яхшилашлар ижарага берувчининг розилиги билан амалга оширилган ёки розилигисиз амалга оширилгани аҳамиятга эга эмас. Амортизация фойдали хизмат муддати мобайнида активнинг амор- тизацияланадиган қийматини асосий воситаларнинг вазифасидан келиб чиққан ҳолда маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига ёки давр харажат- ларига мунтазам тақсимлаш ва ўтказиш кўринишида эскиришнинг қиймат ифодаси ҳисобланади. Амортизация ажратмалари объект фойдаланишга туширилгандан кейинги ойдан бошлаб ҳисобланади. Амортизация ажрат- малари суммаси ташкилотнинг алоҳида ҳисобварағига ҳисобга олинади (Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (БХМС № 5, адлия вазирлигида 2004 йил 20 январда № 1299 сон билан рўйхатга олинган). Демак, амортизация ажратмалари суммаси ижарага берувчи мулки ҳисобланади. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling