305
доимий равишда юридик ва жисмоний шахсларга мол-мулкни ижарага
бериш хизматларини кўрсатади ва шу сабабли ўз фаолияти соҳасида
мутахассис бўлиши лозим.
Прокат шарт номасига доир муносабатлар хусусиятидан келиб
чиқиб, ижарага топширилган мол-мулкни капитал ва жорий таъмир-
лаш ижарага берувчи зиммасига юклатилган. Бу императив норма
бўлиб, прокат шарт номаси бўйича ижарага топширилган мол-мулкни
капитал ва жорий таъмирлаш ижарага олувчи зиммасига юклатилиши
мумкин эмас.
2. Прокат шарт номаси бўйича мол-мулк қоида тариқасида, истеъмол
мақсадида, яъни ижарага олувчи томонидан шахсан фойдаланишни
назарда тутади. Шу боисдан шарҳланаётган моддада ижарага олувчи
учун ижарага олинган мол-мулкни тасарруф этиш билан боғлиқ чеклов
белгиланган ва у ФК 546-моддасида белгиланган қоидадан истисно ҳолат
бўлиб ҳисобланади.
Прокат шарт номаси бўйича ижарага олувчига топширилган мол-мулк
иккиламчи ижарага берилишига, ижарага олувчи прокат шарт номаси
бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга ўтказишига, бу мол-
мулкни бепул фойдаланиш учун бериб қўйилишига йўл қўйилмайди.
Бундан ташқари, ижарага олувчининг ҳуқуқларини гаровга қўйишга ва
уларни хўжалик ширкатлари ва жамиятларининг устав фондига (капи-
талига) ҳисса тарзида, ишлаб чиқариш кооперативларига пай бадаллари
тариқасида қўшишга ҳам йўл қўйилмайди. Ушбу чекловлар ҳам импера-
тив норма ҳисобланади, яъни тарафлар келишувчи билан мазкур қоида
ўзгартирилиши мумкин эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: