561-модда. Ижарага топширилган мол-мулкдаги камчиликларни
бартараф этиш
Агар ижарага топширилган мол-мулкдаги камчиликлар ижа-
рага олувчи томонидан мол-мулкдан фойдаланиш ва уни сақлаш
қоидаларининг бузилиши натижасида вужудга келган бўлса, ижарага
олувчи ижарага берувчига мол-мулкни таъмирлаш ва транспортда
ташиш харажатларини тўлайди.
Прокат шарт номаси бўйича ижарага топширилган мол-мулкдаги
камчилик лар агар ижарага олувчи томонидан мол-мулкдан фойдаланиш
ва уни сақлаш қоидалари бузилиши натижасида вужудга келган тақдирда
жавобгар ҳисобланади. ФК 560-моддаси қоидаларидан келиб чиқиб, ижа-
рага олувчи томонидан мол-мулкдан фойдаланиш ва уни сақлаш қоидалари
бузилиши ҳолати ижарага берувчи томонидан исботланиши лозим.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам мол-мулкдаги камчиликларни бартараф қилиш,
шу жумладан мол-мулкни таъмирлаш ва транспортда ташиш харажатлари
ижарага берувчи, яъни мол-мулкнинг мулкдори зиммасида бўлади. Бироқ,
кўриб чиқилаётган ҳолатда мол-мулкдаги камчиликларни батараф этиш
мол-мулкдан фойдаланиш ва уни сақлаш қоидаларини бузган ижарага
олувчи ҳисобидан амалга оширилади.
Ижарага олувчи томонидан мол-мулк тўлиқ яроқсиз ҳолга келтирилган
ҳолларда ижарага берувчи ижарага олувчидан ўзига етказилган барча
зарарларни шу жумладан, бой берилган фойдани ҳам қоплашни талаб
қилишга ҳақли (ФК 14 ва 324-моддалари шарҳига қаранг).
303
562-модда. Прокат шарт номаси бўйича мол-мулкдан
фойдаланганлик ҳақи
Прокат шарт номаси бўйича мол-мулкдан фойдаланганлик ҳақи
вақти-вақти билан ёки бир йўла тўланадиган қатъий суммадаги
тўловлар шаклида белгиланади.
Ижарага олувчи мол-мулкни муддатидан олдин қайтарган
тақдирда ижарага берувчи унга мол-мулкдан фойдаланганлик учун
Do'stlaringiz bilan baham: |