Збекистон республикасининг


-модда. Мол-мулкни ижарага берувчига қайтариш


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet174/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   505
554-модда. Мол-мулкни ижарага берувчига қайтариш
Мулк ижараси шарт номаси бекор бўлганидан кейин ижарага 
олувчи ижарага берувчига мол-мулкни ўзига топширилган ҳолатда, 
нормал эскиришни ҳисобга олиб ёки шарт номада келишилган ҳолатда 
қайтариши лозим.
Агар ижарага олувчи ижарага олган мол-мулкни қайтармаса ёки 
кечиктириб қайтарса, ижарага берувчи кечиктирилган барча вақт 
давомида мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлашни талаб 
қилишга ҳақли. Бу ҳақ ижарага берувчи кўрган зарарни қопламаган 
тақдирда зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ижарага олинган мол-мулк ўз вақтида қайтарилмаганлиги учун 
шарт номада неустойка ундириш назарда тутилган тақдирда, агар 
шарт номада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, неустойкадан 
ташқари зарар тўлиқ миқдорда ундирилиши мумкин.
1. Мулк ижараси шарт номаси шарт нома амал қилишининг тугаши 
билан ёки тарафларнинг келишувига кўра ёхуд суд қарорига асосан бекор 
қилиниши мумкин (ФК 382, 383, 551, 552-моддалар).
Ижарага олувчи зиммасига шарт нома шартларига (мол-мулкнинг 
вазифасига) мувофиқ фойдаланиш, мол-мулкни соз ҳолда сақлаш, ўз 
ҳисобидан жорий таъмирлашни амалга ошириш мажбурияти юклатилган.
Кўрсатиб ўтилган мажбуриятлардан келиб чиқиб, мулк ижараси шарт-
номаси тугатилганда ижарага олувчига зиммасига мол-мулкни соз ҳолда 
сақлаш мажбурияти юклатилади. Бу ижарага олувчи ижарага берувчига 
мол-мулкни ўзига топширилган ҳолатда, нормал эскиришни ҳисобга олиб 
ёки шарт номада келишилган ҳолатда қайтариши лозимлигини англатади. 
Жумладан, шарт номада ижарага олувчи томонидан мол-мулкни қайтариш 
вақтида мол-мулкка тегишлича яхшиланишлар киритиш назарда тути-
лиши мумкин (ФК 555-моддаси шарҳига қаранг).
2. Ижарага олувчи томонидан мулк ижараси шарт номаси тугагандан 
сўнг ижарага олган мол-мулкни қайтармаслик ёки кечиктириб қайтариши 
ижарага берувчи манфаатларини бузади. Шу боисдан мулк ижараси 
шарт номаси тугагандан сўнг ижарага берувчига кечиктирилган барча 
вақт давомида мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлашни талаб 
қилиш ҳуқуқи берилади.


294
Ижарага олувчи томонидан кечиктириш натижасида етказилган зарарни 
тўлиқ қоплаш мақсадида ижарага берувчи етказилган зарарларни, шу 
жумладан бой берилган фойдани қоплашни талаб қилишга ҳақли. Ушбу 
зарарлар ижарага олинган мол-мулкни тасодифан нобуд бўлган ҳолларда 
ҳам келиб чиқиши мумкин (ФК 337-моддаси шарҳига қаранг).
Мулк ижараси шарт номасида ижарага олинган мол-мулкни ўз вақтида 
қайтармаганлик учун неустойка тўлаш назарда тутилиши мумкин ва 
уни ундириш учун ижарага берувчи томонидан унга етказилган зарарни 
исботлаш талаб қилинмайди. Шарҳланаётган моддада диспозитив норма 
белгиланган бўлиб, у шарт номавий неустойкадан ортиқча суммадаги 
зарарларни қоплашга қаратилган, яъни, неустойка жазолаш функциясини 
(жаримали неустойка) бажаради. Шарт номада неустойка ундириш ва 
зарарларни қоплашга доир бошқа шарт белгиланиши ҳам мумкин.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling