570-модда. Транспорт воситасига етказилган зарар учун
жавобгарлик
Ижарага берилган транспорт воситаси ҳалокатга учраган ёки
шикастланган тақдирда, агар ижарага берувчи транспорт воситаси
қонун ёки шарт номага мувофиқ ижарага олувчи жавобгар бўладиган
ҳолатларда ҳалокатга учраганини ёки шикастланганлигини исбот
қилса, ижарага олувчи етказилган зарарни ижарага берувчига тўлаши
шарт.
Ижарга олинган транспорт воситасини бошқариш ва техник фойда-
ланиш ижарага берувчи ходимлари томонидан амалга оширилганлиги
учун уларнинг ҳаракатлари билан транспорт воситаси ҳалокатга учраган
ёки шикастланган тақдирда бу ижарага берувчи ва ижарага олувчилар
ўртасида жавобгарлик муносабатларини вужудга келтирмайди.
Шунинг учун ижарага берувчи транспорт воситаси қонун ёки шарт-
номага мувофиқ ижарага олувчи жавобгар бўладиган ҳолатларда ҳалокатга
учраганини ёки шикастланганлигини исбот қилса, ижарага олувчидан
етказилган зарарни талаб қилиши мумкин.
Ижарага олувчига нисбатан жавобгарликни юкловчи ҳолатлар ва
шароит лар тўғрисидаги тегишли қонун ёки шарт нома мавжуд бўлмаганда
ҳамда ушбу ҳолатларнинг мавжудлигини ёки шарт номанинг тегишли шарт-
лари бузилганлигини исботлаш мумкин бўлмаганда, ижарага олувчининг
жавобгарлиги келиб чиқмайди ва зарарни ижарага берувчи қоплайди.
571-модда. Транспорт воситаси билан етказилган зарар учун
жавобгарлик
Экипаж билан ижарага берилган транспорт воситаси, унинг меха-
низмлари, қурилмалари, жиҳозлари ва шу кабилар билан учинчи
шахсларга етказилган зарар учун жавобгарлик, ушбу Кодекснинг
57-боби қоидаларига мувофиқ, ижарага берувчи зиммасида бўлади.
Ижарага берувчи зарар ижарага олувчининг айби билан етказил-
ганлигини исботласа, учинчи шахсларга тўланган пул суммасини
қоплашни ижарага олувчидан регресс тартибида талаб қилишга
Do'stlaringiz bilan baham: |