52
эса товарни қабул қилиш ва унинг ҳақини тўлашга мажбур. Шарҳланаётган
модданинг биринчи қисмига мувофиқ, сотиб олувчи ўзига сотувчи томонидан
топширилган товарни қабул қилиб олиши шарт, у товарни алмаштириб
беришни талаб қилиш ёки олди-сотди шартномасини бажаришни рад
этишга ҳақли бўлган ҳоллар бундан мустасно. Сотувчи ўзи бажариши
лозим бўлган мажбуриятни бузгани, масалан, миқдор, сифат, ассортимент,
идиш ва ўраш тўғрисидаги шартларни бузгани сотиб олувчига шартномани
бажаришни рад этиш ёки шартнома шартларига мувофиқ бўлмаган товарни
алмаштиришни талаб қилиш ҳуқуқини беради. Шартномани бажаришни рад
этиш ҳуқуқи мажбуриятлар учун умумий ҳисобланмайди. Мажбуриятларни
бажариш ҳақидаги умумий қоидага мувофиқ, мажбуриятни бажаришни
бир тарафлама тартибда рад этишга йўл қўйилмайди, ушбу ҳуқуқ қонун
ҳужжатлари ёки шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Айнан қонун ҳужжатларида муайян ҳолларда, маълум ҳолатлар юз берганида
сотувчи ёки сотиб олувчига олди-сотди шартномасини бажаришни бир
тарафлама тартибда рад этиш ҳуқуқи берилади.
2. Одатда сотиб олувчининг товарни қабул қилиш
мажбурияти
олди-сотди шартномасининг зарурий шарти ҳисобланади. Айни пайтда,
сотиб олувчининг мазкур мажбурияти сўзсиз бажарилиши лозим бўлган
мажбурият эмас. У ҳақдаги тасаввур мажбуриятларни бажаришнинг умумий
принципидан келиб чиқади. Бу принципга мувофиқ сотиб олувчи шарт нома
бўйича мажбуриятларнинг сотувчи томонидан амалга оширилган лозим
даражадаги ижросини қабул қилиши шарт.
3. Шарҳланаётган модданинг иккинчи қисмига мувофиқ, сотиб олувчига
одатда қўйиладиган талабларга мувофиқ тегишли товарни топшириш ва
олишни таъминлаш учун ўзи томонидан зарур бўлган ҳаракатларни амалга
ошириш мажбурияти юкланади. Масалан, шарт номада сотувчининг товарни
етказиб бериш мажбурияти назарда тутилган бўлса, сотиб олувчи жўнатиш
реквизитларини маълум қилиши, товар сотиб олувчига товар турган ерда
берилиши лозим бўлса, сотувчи таклиф қилган товарни қабул қилиши ва
олиб кетиши лозим.
4. Сотиб олувчи қонун ҳужжатлари ёки олди-сотди шарт номасини бузган
ҳолда товарни қабул қилмаса ёки қабул қилишдан бош тортса, сотувчи
шарт номани бажаришдан бош тортиш ва тегишли зарарни қоплашни талаб
қилишга ҳақли.