Збекистон республикасининг


-модда. Молия агенти олган суммаларнинг қарздорга


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet379/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   375   376   377   378   379   380   381   382   ...   505
758-модда. Молия агенти олган суммаларнинг қарздорга 
қайтарилиши
Мижоз қарздор билан тузган шарт нома бўйича ўз мажбурият-
ларини бузган тақдирда, қарздор молия агентига ўтган талабнома 
бўйича тўланган суммаларни, агар қарздор бундай суммаларни 
бевосита мижоздан олишга ҳақли бўлса, ундан қайтариб беришни 
талаб қилишга ҳақли эмас.


698
Қарздор талабномадан бошқа шахс фойдасига воз кечиш натижа-
сида молия агентига тўланган суммаларни бевосита мижоздан олиш 
ҳуқуқига эга бўлишига қарамай, агар молия агенти талабномадан 
бошқа шахс фойдасига воз кечиш билан боғлиқ ваъда қилинган 
тўловни мижозга тўлаш мажбуриятини бажармаганлиги ёки мижоз 
талабномадан бошқа шахс фойдасига воз кечиш билан боғлиқ тўловни 
олиши керак бўлган қарздор олдидаги мажбуриятини бузганлигини 
била туриб, бундай тўловни амалга оширганлиги исбот қилинган 
бўлса, ушбу суммалар молия агенти томонидан қайтарилишини 
талаб қилишга ҳақли.
1. Ушбу модда мижоз томонидан ўз мажбуриятларининг бажарилиши 
бузилган ҳолларда қарздор молиявий агентга тўланган суммани қайтаришни 
талаб қилиб чиқиш имкониятларини белгилайди. 1-қисмда умумий қоидалар 
кўрсатилган, 2-қисмда ундан истиснолар қайд этилган.
2. Ушбу модданинг 1-қисмидан келиб чиқадики, қарздор тўланган 
суммани қонунга биноан ёки шарт номага асосан қайтарилиши тўғрисида 
мижозга нисбатан қиладиган даъволарини молиявий агентга қўллаши 
мумкин эмас. Ушбу модданинг 2-қисми қарздорнинг мижоз билан бир-
галикда молиявий агентдан ҳам ундирилишига диққатни қаратишни 
кўрсатадиган икки ҳолатни кўрсатиши мумкин: агар молиявий агент 
мижозга ваъда қилинган тўловни амалга оширмаган бўлса; молиявий 
агент мижознинг ўз қарздори олдидаги мажбуриятларини билганлигини 
била туриб, тўловни амалга оширган бўлса.
3. Кўрсатиб ўтилган ҳолатлардан бирининг борлиги, шунингдек, 
тўланган ёки ваъда қилинган сумма билан қарздорликни кўчириш ва 
мажбуриятлар бузилиши ўртасидаги алоқадорлик мавжудлигини қарздор 
исботлаши керак.


699

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   375   376   377   378   379   380   381   382   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling