754-модда. Пул талабномасидан ўз навбатида бошқа шахс
фойдасига воз кечиш
Агар пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эва-
зига молиялаш шарт номасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, молия агентининг пул талабномасидан ўз навбатида бошқа
шахс фойдасига воз кечишига йўл қўйилмайди.
Шартномада пул талабномасидан ўз навбатида бошқа шахс фой-
дасига воз кечишга йўл қўйилган ҳолларда унга нисбатан ушбу
модданинг қоидалари тегишли суратда қўлланади.
1. Умумий қоидаларга кўра, молиявий агент томонидан бошқа шахс
фойдасига талабдан воз кечиш мумкин эмас. Агар бундай ҳол рўй берса
шарт нома бошқача тузилиши мумкин. Талабга навбатдаги ёнбосиш
натижасида молиявий агент мижозга айланади.
2. Шарҳланётган модда пулни молиявий агент томонидан илгари
олинган талаб қилишдан воз кечиш шартларига алоқадордир. Пулни
талаб қилишда навбатдаги ёнбосиш фақатгина пулни талаб қилиш шарт-
номада кўрсатилган бўлсагина мумкин. Шартномага бундай шартларни
киритишдан энг аввало молиявий агент манфаатдордир. Чунки бу иш
унинг фаолиятини банклар ва бошқа кредит ташкилотлари томонидан
молиялаштириш имкониятларини кенгайтиради.
3. Пул талабларини навбатдаги бошқага ўтказиш натижасида талаб-
ларни сотиб олувчи билан муносабатда талаблардан воз кечувчи моли-
явий агент мижоз ролида иш юритади. Шунга асосан қарздорнинг ва
мижознинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ФКнинг қайд этилган моддаларига
асосан белгиланади.
693
755-модда. Қарздорнинг пул талабномасини молия агентига
ижро этиши
Қарздор мижоздан ёки молия агентидан пул талабномасидан ушбу
молия агенти фойдасига воз кечилганлиги ҳақида ёзма билдириш-
нома олган ва унда ижро этилиши керак бўлган пул талабномаси
Do'stlaringiz bilan baham: |