Збекистон республикасининг
-модда. Маблағ олиш мақсадида бошқа шахс фойдасига воз
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Молиялаш эвазига бошқа шахс фойдасига воз кечиш нарсаси бўлган пул талабномаси мижознинг молия агенти билан тузадиган
751-модда. Маблағ олиш мақсадида бошқа шахс фойдасига воз
кечиладиган пул талабномаси Тўлов муддати келган пул талабномаси ҳам (мавжуд талабнома), шунингдек келажакда вужудга келадиган пул маблағларини олиш ҳуқуқи (бўлажак талабнома) ҳам молиялаш эвазига бошқа шахс фойдасига воз кечиладиган нарса бўлиши мумкин. Молиялаш эвазига бошқа шахс фойдасига воз кечиш нарсаси бўлган пул талабномаси мижознинг молия агенти билан тузадиган шарт номасида шундай белгиланган бўлиши керакки, мавжуд талаб- нома шарт нома тузиш пайтига монанд бўлсин, бўлажак талабнома эса — кечи билан талаб вужудга келган пайтга монанд бўлсин. Бўлажак пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечилга- нида, у шарт номада назарда тутилган талабномадан бошқа шахс фой- дасига воз кечиш нарсаси бўлган пул маблағларини қарздордан олиш ҳуқуқи вужудга келганидан кейин молия агентига ўтган ҳисобланади. Агар пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш маълум воқеага боғлиқ бўлса, бошқа шахс фойдасига воз кечиш ушбу воқеа юз берганидан кейин кучга киради. Бундай ҳолларда пул талабно- масидан бошқа шахс фойдасига воз кечишни қўшимча расмийлаш- тириш талаб қилинмайди. 1. Пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига моли- ялаштириш шарт номаси предмети бўлиб, молиялаштирилиш мақсадида пул талабномасидан воз кечишдир. Пул талабномаси деганда кредитор- 687 нинг мажбурият муносабатларига асосланган ҳолда учинчи шахслардан пул маблағлари олиш ҳуқуқи тушунилади. ФК 94-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасининг пул бирлиги қилиб сўм белгиланган ( шунингдек, 1991 йил 31 августдаги «Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги Консти- туциявий қонуннинг 11-моддаси, 1995 йил 21 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги қонунининг 32-моддаси иккинчи ва учинчи қисмлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти- нинг 1994 йил 16-июндаги «Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасини муомалага киритиш тўғрисида»ги №VII-870-сонли Фар- монига қаралсин). 2. Икки турдаги пул талабномалари молиялаштиришга имкон берадиган воз кечиш предмети бўлиши мумкин (шарҳланаётган модданинг 1-қисми): пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш- тириш шарт номаси тузилган сана бўйича тўлов муддати келган талабномалар; муддати мижоз ва учинчи шахс орасидаги битимга кўра пул талаб- номасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаштириш шарт номаси тузилгандан кейин вужудга келадиган бўлажак талабнома. Биринчи ҳолда мижознинг қарздордан пул маблағларни вужудга келган олиш хуқуқидан воз кечиши назарда тутилган. Иккинчи ҳолда эса кела- жакда вужудга келадиган пул олиш хуқуқидан воз кечиш назарда тутилган. Воз кечиш предмети бўлган пул талабномаси хақиқий ҳамда муайян бўлиши керак. 3. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмига биноан воз кечиш предмети ҳисобланадиган мижоз ва молия агенти ўртасида тузилган пул талаб- номаси хақидаги шарт нома шартлари шарт нома тузилган вақтдаёқ ёки қарздордан пул маблағлари олиш хуқуқи юзага келмасдан олдинроқ (келажак талабномаси), воз кечиладиган пул талабномаси (мавжуд талабнома) бошқа талабномалардан фарқ қиладиган белгиларга эга бўлиши керак. Пул талабномаси қарздорни аниқ кўрсатиш, талаб суммаси, унинг вужудга келиш асослари ва пул талабномасини идентификациялайдиган бошқа характерлари билан индивидуаллаштирилган бўлиши керак, пул талабномаси пул суммаси ёки қарздор кўрсатилмаган тақдирда ҳам пул талабномаси сифатида тан олиниши учун етарли. 688 Агар мижоз молия агентига алоҳида талабномадан эмас, балки бир неча пул талабномаларидан воз кечган ҳолда, улар кирадиган гуруҳ бел- гиларини кўрсатиш етарли бўлади. Бу белгиларга мижознинг талабнома келтириб чиқарадиган тадбиркорлик фаолияти; талабнома қаратилган қарздорлар гуруҳи; талабномада вужудга келиши билан боғлиқ ҳудудлар ёки қарздорлар жойлашган жойлар; воз кечиладиган талабномалар амал қилган давр; воз кечиладиган талабномаларнинг умумий суммаси. Шарҳланаётган моддада воз кечиш предмети бўлган талабномани идентификация қилишнинг иложи бўлмаган ҳоллардан келиб чиқадиган оқибатлар қараб чиқилмаган. Молия агентининг идентификация қилишнинг иложи бўлмаган талабномалар бўйича олинмаган суммалар натижасида кўрган зарарларини молия агенти мижоздан талаб қилиш хуқуқига эга деб қаралади. 4. Бўлажак пул талабномаларидан воз кечишда мижознинг талабнома- дан воз кечиши мажбурияти юклатиладиган шарт номани тузиш ва талаб- номанинг молия агентига ўтиши вақтлари бир хил эмас. Шуни ҳисобга олган ҳолда, шарҳланаётган модданинг 3-қисми, тўлов муддати келиши билан боғлиқ равишда, яъни талабноманинг бўлажак шаклдан мавжуд шаклга айланиши билан молия агентига талабноманинг ўтиш вақтини аниқлайди. Бошқача қилиб айтганда, бўлажак пул талабномалари улар юзага келиши вақтига қараб молия агентига ўта бошлайди. Агар пул талабномасидан воз кечиш бирор бир ҳодиса билан боғланган бўлса, у ҳолда талабнома шу ходиса юз бергандан кейин, албатта, бу талабнома бўйича тўлов муддати келмасдан аввалроқ, молия агентига ўтади. Кўриб чиқилган ҳолларда пул талабномасидан воз кечишда томонларнинг хоҳишлари шарт номада кўрсатиб ўтилгани учун воз кечишнинг қўшимча шартларини расмийлаштиришга ҳожат йўқ (шарҳланаётган модданинг 2-қисми). Қарздордан пул маблағларини олиш хуқуқи, бунда гўёки бу ҳуқуқни бирламчи кредитор сифатида мижозда вужудга келадиган зарур оралиқ босқични четлаб ўтилгандек, бевосита молия агентида юзага келади. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling