Збекистон республикасининг


-модда. Ашёларни кредитга бериш шарт номаси


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet368/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   364   365   366   367   368   369   370   371   ...   505
747-модда. Ашёларни кредитга бериш шарт номаси
Тарафлар бир тарафнинг кредит шарт номаси шартлари асосида 
турга хос аломатлари билан белгиланган ашёларни иккинчи тарафга 
бериш мажбуриятини назарда тутувчи шарт номани тузишлари 
мумкин.
Ашёларни кредитга бериш тўғрисидаги шарт номада бошқача 
тартиб назарда тутилган бўлмаса, шарт номанинг берилаётган ашё-
ларнинг миқдори, ассортименти, тўлиқлиги, сифати, идиши ва (ёки) 
ўралиши ҳақидаги шартлари товарларни олди-сотди шарт номаси 
тўғрисидаги қоидаларга мувофиқ бажарилиши шарт.


675
1. Товар кредити деб аталадиган шарт номасининг предмети, қарз 
шарт номаси каби турларга хос аломати билан белгиланган ашёлар бўлиши 
мумкин. Лекин ашёларни кредитга бериш уларни қарзга беришдан шуниси 
билан фарқ қиладики, унда қарз олувчи кредитор томонидан ашёларни 
талаб қилишга ҳақли.
Кўрсатиб ўтилган шарт нома кредит шарт номасидан томонларнинг 
субъект таркиби билан фарқланади. Кредит шарт номасида кредитор 
сифатида банклар ёки кредит ташкилотлари иштирок этишлари мумкин. 
Ашёларни кредитга беришда ҳар қандай шахс қатнашишлари мумкин. 
Амалда, бу шарт номаларни одатда тижорат ташкилотлари тузадилар.
2. Агар шарт номада бошқача кўрсатилмаган бўлса, топширилаётган 
ашёларнинг сифати, ассортименти, комплекти, миқдори ҳақидаги шартлар 
олди-сотди шарт номасининг умумий қоидалари билан тартибга солинади.
Ашёларни кредитга бериш ҳақидаги шарт номага, агарда ашёларни 
кредитга бериш шарт номасида бошқача кўрсатилмаган бўлса ҳамда улар 
мавжуд мажбуриятлардан келиб чиқмаса, кредит шарт номаси ҳақидаги 
умумий қоидалар қўлланилади (шарт нома шакли ҳақида, кредит олишдан 
ёки беришдан бош тортиш ва б.). Ашёларни кредитга бериш шарт номаси, 
одатда, бошқа кредит шарт номалари каби ашёларни қайтиришни тақозо этади.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   364   365   366   367   368   369   370   371   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling