Збекистон республикасининг
-модда. Кредит бериш ёки олишдан бош тортиш
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қарз олувчи кредит олишдан бутунлай ёки қисман бош тортишга ҳақли. Агар қонун ҳужжатларида ёки шарт номада бошқача тартиб
746-модда. Кредит бериш ёки олишдан бош тортиш
Кредитор қарз олувчини тўловга қобилиятсиз деб ҳисобласа, қарз олувчи кредитни таъминлаш мажбуриятларини бажармаса, шарт- номада назарда тутилган кредитдан аниқ мақсадда фойдаланиш мажбуриятини бузса, шунингдек шарт номада назарда тутилган бошқа ҳолларда қарз олувчига кредит шарт номасида назарда тутил- ган кредитни беришдан бутунлай ёки қисман бош тортишга ҳақли. Қарз олувчи кредит олишдан бутунлай ёки қисман бош тортишга ҳақли. Агар қонун ҳужжатларида ёки шарт номада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи бу ҳақда кредиторни кредит шарт номасида белгилаб қўйилган кредит бериш муддатига қадар хабардор қилиши шарт. Қарз олувчи кредит шарт номасида назарда тутилган кредитдан аниқ мақсадда фойдаланиш мажбуриятини бузган тақдирда кредитор шарт нома бўйича қарз олувчини бундан буён кредитлашни тўхтатишга ҳақли. 1. Шарҳланаётган моддада кредит шарт номасини бир томонлама тар- тибда тўхтатиш асоси ўрнатилган. Кредитор кредит беришдан бутунлай ёки қисман воз кечиши мумкин. Бунинг учун шарҳланаётган модданинг 1-қисмида кўрсатилган асос керак бўлади. 2. Одатда кредит бериш учун рад жавобига иқтисодий ва ҳуқуқий омил асос бўлади, жумладан, қарз олувчининг кредитни қайтаришига 672 шубҳа бўлса, тўсатдан қарз олувчининг тўлай олмаслик ҳолатига тушиши, қарз олувчининг устав капиталининг камайиши, қарз олувчининг янги- дан ташкил этилиши ҳақидаги қарори, қарз олувчининг жавобгарликка тортилиши, қарз олувчининг иқтисодий ҳолатининг турғун эмаслиги (пул мажбуриятлари бажарилишининг бузилиши, солиқларни тўламаслик) ва бошқалар. 3. Одатда, кредит шарт номаси тузишдан олдин банкнинг қарз олувчининг тўловни бажариш имконияти, молиявий шароитини аниқлаш бўйича иш олиб борилади, яъни қарз олувчининг кредитни қайтара олиш имкониятини аниқлаш бўйича иш олиб борилади, қарз олувчи маълум бир ҳужжатлар рўйхатини банкка тақдим этади, фақат текширув ўтказилгандан сўнг томонлар кредит шарт номасини тузишади. Шубҳасиз, кредитлашнинг мувафаққияти қанчалик диққат билан таҳлил ўтказилишига боғлиқ бўлади. Қарз олувчининг кредитни тўлай олишлигини баҳолаш кредит таш- килотининг бевосита мажбурияти эмас, бироқ мавжуд ҳуқуқий актларда кредит ташкилотига бу масалага эътибор қаратиш тавсия этилади. Бинобарин, Ўз Р «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 22-моддасида белгиланганидек, кредит ташкилоти ўзи ўтказаётган операциялар кўлами ва характерига мос равишда ишончли даражада таъминланган назоратни амалга оширишга мажбур. Бу шуни англата- дики, кредит тақдим этаётганда қарз олувчинини ички текширувдан ўтказиш лозим. Агар кредит қобилияти банкни қаноатлантирса, у ҳолда кредит шар- тномасини тузиш учун ижобий қарор қабул қилади. Шундан келиб чиқиб, кредит шарт номани тузишдан олдин қарз олувчи синчковлик билан тек- шириб чиқилади, кредит олиш бўйича аризада кўрсатилган ёки кредит ташкилотига бошқа манбадан маълум бўлган фактлар тақдим этилади, шарт нома тузгунча юз берган ёки кредит ташкилоти ходимлари томони- дан шарт нома тузишдан олдин билиши ёки анализ қилиши керак бўлган фактлар ФКнинг 746-моддасига мувофиқ кредит тақдим этишдан бош тортишга сабаб бўла олмайди. Банк ходимларининг эътиборсизлиги туфайли муайян фактлар аниқланмаган, лекин буни кредит шарт номасини тузишдан олдинги текширишларда аниқлаш мумкин ёки шарт бўлган ҳолат ҳам худди шундай ҳал этилиши лозим. 673 4. ФК 746-моддасининг тўғридан-тўғри талқин қилинишига кўра кре- дитор кредит беришдан бош тортиш ҳуқуқидан шарт нома тузилгандан, то қарз суммаси тўлиқ ёки қисман берилгунга қадар фойдаланиши мумкин. Қарз тўлиқ берилгандан сўнг кредиторнинг бу ҳуқуқдан фойдаланиши ўз кучини йўқотади. Кредитор шарт нома асосида берилган пулни асоссиз равишда олинган ҳисоблаб уни қайтаришни талаб қилишга ҳаққи йўқ. Лекин унда кредитни бошқа сабабларга кўра, масалан, шарт нома ҳақиқий эмас деб топилганда, қайтариб олиши мумкин. 5. Кредитор кредит беришдан қисман бош тортиши мумкин. Бунга икки асос мвжуд: 1) Кредитор пул маблағларининг тўла равишда ўз муддатида қайтарилишига монелик қилувчи шароитлар вужудга келганда қарздорга келишилган сумманинг бир қисмини бериши мумкин. Бу ҳолда қисман бош тортиш шарт номага ўзгартириш киритиш деб қаралади ва ФК кўра қарз олувчининг розилиги талаб этилади. Агар кредитор қарз олувчи- нинг розилигисиз қарзининг фақат бир қисмини берган бўлса, у ҳолда у берилган суммани қарзни тўлаш муддати келгунча қайтариб олиш ҳуқуқидан маҳрум қилинади ёки ҳеч бўлмаганда бунинг учун ҳеч қандай қонуний асослар пайдо бўлмайди. Қарздор эса, аксинча, шарт нома шарт- лари бузилгани учун пулларни фақатгина ишлатилган даврга тегишли фоизларини қўшган ҳолда муддатдан аввал қайтариши мумкин. 2) Кредит шарт номасида кредит линияси тарзида берилган пулларнинг бир қисми берилгандан сўнг ўз вақтида қайтарилмаслигидан далолат берувчи ҳолатлар юзага келиши мумкин. Бу ҳолда кредитор ФК 746-мод- дасига асосан шарт номани бир томонлама бекор қилиши мумкиндай кўринади. Шундай бўлсада у ҳақиқий шарт нома билан ўтказилган пуллар қисмини муддатидан аввал қайтаришни талаб қила олмайди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, ҳар бир муайян вазиятда кредитор қарз берув- чига қарз беришдан бош тортганлигининг қонунийлигини ўзи аниқлайди ва зарур бўлганда жумладан, суд йўли билан ҳам асослаб беради, қарз олувчи эса кредиторнинг қарз беришдан бош тортганлигининг қонунга хилофлигини исботлаб бериши мумкин. 6. ФК 746-моддаси 1-қисмида кредиторга кейинги бўладиган кре- дитларни тўхтатишга имкон яратувчи ҳолат кўрсатиб ўтилган. Бу ҳолат кредитларни мақсадли ишлатмаслик ҳолатидир. 674 Кредит шарт номалари кўпчилик ҳолларда фақат мақсадли ишла- тишни кўзда тутган ҳолдагина тузилади ва кредит бериш бир неча пул траншлари орқали амалга оширилиши мумкин. Қарздор томонидан пулларнинг мақсадсиз ишлатилиши ҳолатларида банк қарз олувчига кейинги кредитларни беришдан бош тортиши мумкин. Бундан ташқари, ФК 739-м. га кўра у аввал берилган кредитларни ҳам, унга ҳисобланган фоизлари билан қайтариб олиш ҳуқуқига эга. 7. Қарз олувчи кредит олишдан бутунлай ёки қисман бош тортиши мумкин. Бунда ундан ҳеч қандай асос талаб қилинмайди. Фақатгина кредит олишдан воз кечилганлиги ҳақида ариза берилиши ва у шарт- номада кўрсатилган кредит бериш муддатидан аввал тақдим қилиниши керак. Кредит олишдан бош тортганликдан келиб чиқадиган оқибатлар ФКда кўрсатиб ўтилмаган, шунинг учун ундан қарз олувчи ўзига бирон бир зиён етмаган ҳолда бу ҳуқуқдан фойдаланиши мумкин. Қарз олувчининг шарт номани бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқи билан таъминловчи ФК 746-моддаси диспозитив табиатга эга экан- лиги эътиборни тортадиган ҳолатдир ва қонунда ёки шарт номада бошқача кўрсатилмаган тақдирдагина кучга киради. Амалда, кредит шарт номасини тузишда банк-кредитор томонидан ишлаб чиқилган шарт нома нусхасини имзолаш талаб қилиниши қарз олувчининг ҳуқуқларини чегаралайди. Шартномада қарз олувчига қарзни олишдан ёки унинг бу бир томонлама бекор қилинишидан келиб чиқадиган кредитор кўрган зарарларини тўлашдан бош тортиши тақиқланади. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling