Збекистон республикасининг


-модда. Етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган товарларни


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   505
444-модда. Етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган товарларни 
қабул қилишни рад этиш
Агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотиб 
олувчи, товар етказиб берувчини хабардор қилган ҳолда, етказиб 
бериш муддати ўтказиб юборилган товарларни қабул қилишни рад 
этишга ҳақли. Товар етказиб берувчи билдириш хатини олгунча 
етказиб берилган товарларни сотиб олувчи қабул қилиши ва уларнинг 
ҳақини тўлаши лозим.
1. Агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотиб 
олувчи, товар етказиб берувчини хабардор қилган ҳолда, етказиб бериш 
муддати ўтказиб юборилган товарни қабул қилишни рад этишга ҳақли.
Товар етказиб берувчи билдириш хатини олгунча етказиб берилган 
товарни сотиб олувчи қабул қилиши ва унинг ҳақини тўлаши лозим.
Сотиб олувчи товарларни олишдан бош тортиши ҳақида маҳсулот 
етказиб берувчини ёзма тарзда хабардор қилиши шарт. Рад этиш ҳақида 
хабарнома юборилмаганда муддатнинг ўтказиб юборилгани факти ўз-ўзича 
сотиб олувчига маҳсулот етказиб бериш муддати тугаганидан сўнг, лекин 
шартноманинг амал қилиш муддати доирасида жўнатилган товарларни 
қабул қилишни рад этиши ва уларнинг ҳақини тўлашдан бош тортиш 
ҳуқуқини бермайди.
2. Агар етказиб бериш муддатини ўтказиб юбориш сотиб олувчининг 
айби билан юз берган бўлса, у ўзининг бундай товарларни қабул қилишдан 
бош тортиш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин эмас. Агар етказиб бериш 
муддатини ўтказиб юбориш сотиб олувчи аккредитив тақдим этиш, ҳақни 
олдиндан тўлаш ва бошқа мажбуриятларни бажармаганлиги туфайли юз 
берган бўлса, суд амалиётида сотиб олувчининг товарни қабул қилишдан 
бош тортиш ва товарларга келгуси етказиб бериш даврида ҳақ тўлаш 
ҳуқуқи тан олинмайди.
Агар шартномада товарларни аниқ белгиланган муддатда етказиб 
бериш назарда тутилган бўлса ёки шартномадан уни бажариш муддати 
бузилганида сотиб олувчида шартномага қизиқиш йўқолиши аниқ англа-


99
шилса (масалан, янги йил арчалари, муайян байрамга совғаларни етказиб 
бериш), етказиб бериш муддатини ўтказиб юбориш тўғрисидаги масалага 
бошқача ёндошув талаб этилади.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling