Збекистон республикасининг


-модда. Сотиб олувчи қабул қилмаган товарни


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   505
447-модда. Сотиб олувчи қабул қилмаган товарни
масъулиятли сақлаш
Сотиб олувчи (олувчи) қонун ҳужжатларига ёки маҳсулот етказиб 
бериш шартномасига мувофиқ маҳсулот етказиб берувчи топширган 
товарни рад этган тақдирда у бу товарнинг бут сақланишини таъмин-
лаши (масъулиятли сақлаш) ва бу ҳақда товар етказиб берувчини 
дарҳол хабардор қилиши шарт.
Маҳсулот етказиб берувчи сотиб олувчи (олувчи) масъулиятли 
сақлашга олган товарни олиб чиқиб кетиши ёки оқилона муддат 
ичида тасарруф этиши шарт. Агар маҳсулот етказиб берувчи шу 
муддатда товарни тасарруф этмаса, сотиб олувчи товарни реализация 
қилишга ёки маҳсулот етказиб берувчига қайтариб юборишга 
ҳақли.


104
Сотиб олувчининг товарни масъулиятли сақлашга қабул қилиш, 
товарни реализация қилиш ёки уни маҳсулот етказиб берувчига 
қайтариб юбориш билан боғлиқ зарур харажатлари маҳсулот етказиб 
берувчи томонидан қопланиши лозим. Бунда товарни реализация 
қилишдан тушган пул суммаси, сотиб олувчига тегишли қисми 
чегириб қолинган ҳолда, маҳсулот етказиб берувчига топширилади.
Сотиб олувчи қонун ҳужжатларида ёки шартномада белгилан-
ган асосларсиз маҳсулот етказиб берувчидан товарни қабул қилиб 
олмаган ёки товарни рад этган ҳолларда маҳсулот етказиб берувчи 
сотиб олувчидан товар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақлидир.
1. Шарҳланаётган моддада сотиб олувчи товарни қабул қилишдан 
асосли бош тортганида тарафларнинг ҳуқуқлари ва бурчлари белгиланган. 
Бундай бош тортиш турли асослар, масалан, товарни янглиш етказиб 
бериш, керагидан ортиқ миқдорда етказиб бериш ва ҳоказоларга кўра 
юзага келиши мумкин.
Қонун бу ҳолда товарнинг бут сақланиши ҳар қандай шароитда таъмин-
л аниши лозимлигидан келиб чиқади. Бунинг учун сотиб олувчининг 
товарни масъулиятли сақлашга қабул қилиш мажбурияти назарда тутилган. 
Бунда масъулиятли сақлаш билан боғлиқ барча харажатлар маҳсулот 
етказиб берувчи зиммасига юкланади. Бундан ташқари, сотиб олувчи 
масъулиятли сақлаш режими жорий этилгани ҳақида маҳсулот етказиб 
берувчини хабардор қилиши шарт.
2. Хабарни олгач, маҳсулот етказиб берувчи товарни олиб чиқиб 
кетиши ёки уни оқилона муддатда тасарруф этиши лозим. Бу оқилона 
муддат товарнинг тури, у ёки бу хабарларни беришнинг давомлилиги, 
товар тақдири ҳақида қарор қабул қилиш учун зарур муддатга қараб 
белгиланиши даркор.
Оқилона муддат чексиз бўлиши мумкин эмаслиги, сақлаш эса серчиқим 
операция ҳисоблангани боис, муддат тугаганидан сўнг сотиб олувчи 
товарни мустақил тасарруф қилиш, тушган пуллардан ўзининг сақлаш 
харажатларини қоплаш ҳуқуқига эга, пулларнинг қолган қисмини эса у 
маҳсулот етказиб берувчига топшириши шарт.
Масъулиятли сақлашнинг моҳияти шундаки, сотиб олувчи товар барча 
параметрлар, масалан, температура, жойлаштириш ва ҳоказолар бўйича 
бут сақланишини таъминлаши лозим.


105
3. Маҳсулот етказиб берувчи масъулиятли сақлашда бўлган товарни 
олиб чиқиб кетиш ёки уни тасарруф қилиш мажбуриятини бузганида, 
сотиб олувчида ё товарни реализация қилиш, ё уни маҳсулот етказиб 
берувчига қайтариш ҳуқуқи вужудга келади. Бундан ташқари, сотиб 
олувчи маҳсулот етказиб берувчидан товарларни қабул қилиш, сотиш 
ёки қайтариш чоғида қилинган харажатларни қоплашни талаб қилишга 
ҳақли.
4. Шарҳланаётган модданинг тўртинчи қисмида сотиб олувчи қонун 
ҳужжатларида ёки шартномада белгиланган асосларсиз товарни қабул 
қилиб олмаган ёки товарни рад этган ҳолларда маҳсулот етказиб берув-
чининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш воситалари назарда тутилган. Сотиб 
олувчи товарни рад этгани аниқ ифодаланган бўлиши лозим.
Сотиб олувчи қонун ҳужжатларида ёки шартномада белгиланган 
асос ларсиз товарни қабул қилиб олмаган ёки товарни рад этган ҳолларда 
маҳсулот етказиб берувчи сотиб олувчидан товар ҳақини тўлашни талаб 
қилишга, талаб қаноатлантирилмаган ҳолда эса — тегишли даъво билан 
судга арз қилишга ҳақли.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling