Збекистон республикасининг
-модда. Идишлар ва ўраш материалларини қайтариш
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
450-модда. Идишлар ва ўраш материалларини қайтариш
Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, сотиб олувчи (олувчи) товар келтирилган кўп марта ишлатиладиган идиш ва ўраш материалларини етказиб берувчига қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва муддатларда қайтариши шарт. Бошқа идиш ва ўраш материаллари фақат маҳсулот етказиб бериш шартномасида назарда тутилган 1. Идишлар ва ўраш материалларини қайтариш маҳсулот етказиб бериш шартномасининг шартларидан ҳисобланади. Товарларнинг тегишлича идишлар ва ўраш материалларида етказиб берилиши учун ташиш пайтида лозим тарзда сақланишини таъминлайди, ортиш, тушириш ва сақлаш пайтида бузилишидан ҳамда товарга зарар етказилишидан асрайди. Илгари амалда бўлган тартибдан фарқли ўлароқ, идишни қайтариш мажбурияти, масалан, қайтариш иқтисодий жиҳатдан фойдали бўлмаган, ҳаддан ташқари кўп вақтни эгаллаган ва ҳоказо ҳолларда тарафларнинг келишуви билан чиқариб ташланиши мумкин. Бунинг учун маҳсулот етказиб берувчи ва сотиб олувчи маҳсулот етказиб бериш шартномасида кўп марта ишлатиладиган ёки қайтариладиган идиш қайтарилиши керак эмаслигини кўрсатишлари лозим. Бу сотиб олувчи кейинчалик олинган идишдан мустақил 111 фойдаланиши мумкин бўлган ҳолларда ҳам мақсадга мувофиқдир. Бунда идиш қиймати маҳсулот етказиб бериш шартномасида алоҳида акс эттирилади. 2. Кўп марта ишлатиладиган идишни қайтариш тартиби ФКда тартибга солинмаган, бунда қонун ҳужжатларига ҳавола этилади. Хусусан, унда маҳсулот етказиб берувчи идишга товар номи, миқдори ва идишни қайтариш муддати кўрсатилган сертификатни сотиб олувчига юбориши лозимлиги белгиланган. Идишларнинг аксарият қисмига нисбатан уларни қайтаришнинг ўттиз кунлик муддати ва ўз вақтида қайтармаганлик учун жавобгарлик белгиланади. 3. Кўп марта ишлатилмайдиган бошқа идишлар ва ўраш материаллари шартномада назарда тутилган ҳоллардагина маҳсулот етказиб берувчига қайтарилиши мумкин. 4. Одатда сертификат идишлар ва ўраш материалларини қайтариш учун асос бўладиган ҳужжат деб ҳисобланади. Унда идишлар ёки ўраш материалларининг номи, қайтарилиши лозим бўлган идишлар ва ўраш материалларининг миқдори, уларни қайтариш муддатлари кўрсатилади. Бу ҳақда 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги қонунда тегишли қоидалар белгиланган. 5. Идишни ўз вақтида қайтармаганлик учун сотиб олувчининг жавобгарлиги жарима тўлашдан иборат. Жарима миқдори ё қонун ҳужжатларида (масалан, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонун), ё шартномада белгиланади ва идиш қийматининг 100–300% атрофида бўлади. Бунда маҳсулот етказиб берувчининг айби ҳисобга олиниши мумкин. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling