Збекистон республикасининг
-модда. Тармоқлар, асбоб ва ускуналарни сақлаш
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
473-модда. Тармоқлар, асбоб ва ускуналарни сақлаш
ва ишлатиш бўйича абонентнинг мажбуриятлари Абонент ишлатилаётган энергетика тармоқлари, асбоб ва ускуналарнинг зарур техникавий ҳолати ва хавфсизлигини таъминлаши, энергия ишлатишнинг белгиланган тартибига амал қилиши, шунингдек авариялар, ёнғинлар, энергияни ўлчаш асбобларидаги носозликлар ва энергиядан фойдаланиш пайтида келиб чиқадиган бошқа бузилишлар тўғрисида энергия билан таъминловчи ташкилотга дарҳол хабар бериши лозим. Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергиядан турмушда фойдаланадиган фуқаро абонент бўлган тақдирда, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, энергетика тармоқлари, шунингдек энергия истеъмолини ҳисобга олиш асбобларининг зарур техник ҳолати ва хавфсизлигини таъминлаш мажбурияти энергия билан таъминловчи ташкилот зиммасига юклатилади. Энергетика тармоқлари, асбоб ва ускуналарнинг техник ҳолатига ва уларни ишлатишга қўйиладиган талаблар, шунингдек уларга риоя этилишини назорат қилиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади. 1. Шарҳланаётган модданинг 1-қисмида абонент-ташкилотнинг энергия ишлатишнинг белгиланган тартибига риоя қилиш, унга мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган энергетика тармоқлари, асбоб ва ускуналарнинг зарур техникавий ҳолати ва хавфсизлигини лозим даражада таьминлаш мажбурияти юклатилган. Бундай шартномавий муносабатларда абонентнинг мажбуриятлари ўрнатилганлиги энерготизимда энергия билан таъминлашнинг узлуксиз жараёни истеъмолчиларнинг энергиядан фойдаланишнинг белгиланган тартибига ва энергия асбоб-ускуналарини ишлатиш қоидаларига риоя қилиш билан бевосита боғлиқлигини англатади. Тузилган энергия таьминоти шартномасига электр ва иссиқлик тармоқларининг баланс бўйича тегишлилигини белгилаш далолатномаси илова қилинади. Шунга биноан, энергия ускуналарининг техник ҳолати юзасидан энергия билан таьминловчи ташкилот ҳамда абонентнинг жавобгарлик чегараси белгиланади. 2. Фуқароларни энергия билан таьминлаш жараёнида турар жой ичида бўлмаган энергия ускуналарининг ва тармоқларнинг тегишли техник 164 ҳолатда бўлишини таьминлаш мажбурияти энергия билан таьминловчи ташкилот зиммасига юклатилади. Турар жой ичидаги электр тармоғи ва ҳисоблаш ускуналарининг техник ҳолати ва хавфсизлигини таьминлаш эса фуқароларнинг ўзига юклатилади (Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 174-моддаси). Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27-моддасида белгиланган турар жой дахлсизлигидан келиб чиқиб, шартномага мувофиқ абонентнинг розилиги ва унинг иштирокида турар жой ичида жойлашган электр ускуналарининг хавфсизлигини таьминлаш энергия билан таьминловчи ташкилот зиммасига юклатилиши мумкин. 3. Авария, ёнғин ва энергиядан фойдаланиш натижасида юзага келган бошқа фавқулодда ҳолатлар (қоидабузарликлар) бўйича тезкор чора кўрилиши учун абонент энергия билан таьминловчи ташкилотни бундай ҳолатлар ҳақида дарҳол хабардор қилиши лозим. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling