Збекистон республикасининг


-модда. Энергия таъминоти шартномасининг энергия миқдори


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   505
471-модда. Энергия таъминоти шартномасининг энергия миқдори 
тўғрисидаги шартини бузиш оқибатлари
Агар энергия билан таъминловчи ташкилот томонидан туташ-
тирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шарт номасида 
назарда тутилгандан кам миқдорда энергия берилган бўлса, башарти 
қонун ҳужжатларида, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган 
бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, ушбу Кодекснинг 
399-моддасида назарда тутилган қоидалар қўлланади.
1. Етказиб бериладиган энергиянинг миқдори, ФКнинг 470-моддасидан 
келиб чиқиб, агарда абонент юридик шахс ёки фуқаро энергияни 
тадбиркорлик мақсадида фойдалансагина, шартноманинг муҳим шарти 
ҳисобланади. Энергия таьминоти шартномасининг миқдор тўғрисидаги 
шартининг хусусияти шундан иборатки, унда абонентнинг олиши мумкин 
бўлган энергия миқдори чегараси назарда тутилади. Амалда фойдаланилган 
энергиянинг миқдори ўрнатилган энергия ҳисоблагич асбобининг 


160
кўрсаткичига биноан аниқланади. Аксарият ҳолатларда энергия таьминоти 
шартномаси абонентга, сотувчининг қўшимча харажатларини қоплаш 
шарти билан, қабул қилиб олинадиган энергия миқдорини бир томонлама 
ўзгартириш ҳуқуқи беради. Энергиядан маиший мақсадларда фойдаланувчи 
фуқаро энергияни зарур миқдорларда олишга ҳақли. Бинобарин, бундай 
энергия таьминоти шартномасида миқдор тўғрсидаги шарт
1
муҳим шарт 
ҳисобланмайди. Шунга қарамасдан энергия таьминоти-шартномаси олди-
сотди шартномасининг бир тури бўлганлиги учун ҳам сотувчи-етказиб
берувчи узатиладиган энергия миқдори тўғрисидаги шарт бузилган 
тақдирда (масалан, энергия билан таьминловчи ташкилотнинг шартномада 
назарда тутилган миқдордан кўра камроқ энергия абонентга туташ тармоқ 
орқали етказиб берилган бўлса) товарнинг миқдори тўғрисидаги шартнома 
шарти бузилганлиги оқибатларининг умумий қоидалари қўлланилади (ФК 
399-моддасига қаранг).
2. Энергиянинг физик хусусияти унинг миқдорий ва сифатий 
хоссаларининг ўзаро чамбарчас боғлиқлигида намоён бўлади. Шунинг 
учун шартномада назарда тутилган энергиянинг миқдори ҳақидаги 
шартлар бузилган тақдирда, (тенг равишда) унинг сифати ўзгаришига 
олиб келади. Шундай қилиб, энергия билан таьминловчи ташкилот 
томонидан энергия таьминоти шартномасида назарда тутилган миқдордан 
кам энергиянинг берилиши бу энергия беришдаги узилиш ёки энергия 
сифатининг ёмонлашувини англатади. Шундан келиб чиқиб ҳам бундай 
қоидабузарликнинг оқибатларини аниқлаш мумкин. Шу билан бирга, 
турли вақтларда етказиб бериладиган энергиянинг миқдори ва сифати 
ҳақидаги тарафлар келишувига биноан белгиланадиган ҳолатларда, энергия 
етказиб беришнинг алоҳида тартибини ҳам қўллашга йўл қўйилади. 
Умумий қоидага биноан, энергия билан таьминлаш абонентга энергияни 
узлуксиз етказиб бериш йўли билан амалга оширилиши лозим. Бироқ, 
шартномада энергия етказиб беришдаги узилиш (тўхтатиш)лар ҳамда 
чекловлар ҳам назарда тутилиши мумкин. Энергия билан таьминловчи 
ташкилот қуйидаги ҳолатларда энергия таъминотини тўхтатмасдан туриб 
кам миқдорда энергия етказиб бериши мумкин: қувурда газ харорати ёки 
1 Электр энергиясининг ўлчов бирлиги киловат соат, киловат амперда, иссиқлик 
энергиясининг ўлчов бирлиги газ ёки сувга нисбатан куб метрда ҳисобланади.


161
иссиқлик даражасини (химик таркибини ўзгартирган ҳолда) камайтириш 
орқали; истеъмолчи фойдаланиши мумкин бўлган даражада иссиқлик 
энергиясинининг қувватини тушириш орқали (бунинг натижасида босим 
камаяди); қувурларида иситиш воситаларида иссиқ сув харорати ёки 
босимини камайтириш орқали. Бундай ҳолатларда, энергия етказиб бериш 
миқдори тўғрисидаги шартнинг бузилиши энергия сифати тўғрисидаги 
шартнинг бузилишига олиб келади ва аксинча. Шунингдек, энергия билан 
таьминловчи ташкилот томонидан фавқулотда ва авария ҳолатини олдини 
олиш мақсадида энергия таъминоти бир томонлама узилиши (тўхтатилиши) 
ёки чекланиши мумкин (ФКнинг 476-моддасига қаранг).
3. Олди-сотди шартномасида етказиб бериш даврийлиги ва товар 
ассортименти шартларидан фарқли равишда, энергия етказиб бериш тартиби 
(графиги) энергия таьминоти шартномасининг муҳим шарти ҳисобланади 
(агар абонент юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор бўлса). Энергиядан 
маиший мақсадларда фойдаланувчи фуқаро, уни турли тартибларда истеьмол 
қилиши мумкин. Энергия етказиб беришнинг келишилган тартибини 
бузганлик энергия билан таъминловчи ташкилотнинг фуқаролик-ҳуқуқий 
жавобгарлигини келтириб чиқаради.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling