Збекистон республикасининг


-модда. Энергия таъминоти шартномаси бўйича жавобгарлик


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   505
477-модда. Энергия таъминоти шартномаси бўйича жавобгарлик
Энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарил-
маган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда, энергия билан 
таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент 
эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шарт.
Агар энергия беришдаги узилишлар қувват ва энергия етишмас-
лиги сабабли энергия билан таъминловчи ташкилот томонидан қонун 
ҳужжатлари асосида истеъмолни тартибга солиш натижасида юз 
берган бўлса, энергия билан таъминловчи ташкилот айбдор бўлган 
тақдирдагина шартнома мажбуриятларини бажармагани ёки тегишли 
даражада бажармагани учун жавоб беради.
1. Энергия таъминоти шартномаси мажбуриятларини бузган ҳар бир 
тараф Фуқаролик кодексининг умумий қоидаларига кўра, шунингдек, 
шартнома шартларини бузганлик учун шартномада тарафлар томонидан 
белгиланган ёки бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган норма-
ларга асосан жавобгарликка тортилади.
Шарҳланаётган моддада электр энергия шартномаси мажбуриятларини 
бузганлик учун энергия билан таъминловчи ташкилотнинг ҳамда 
абонентнинг жавобгарлик доираси белгиланган. Унга кўра электр энергияси 
таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим 
даражада бажарилмаган тақдирда абонент фақат реал зарарни, яъни 
сарфланган харажатлар ва шикастланган ёки нобуд бўлган мол-мулкнинг 
қийматини қоплаши, энергия билан таъминловчи ташкилот эса шартнома 
бузилганлиги натижасида етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаши 
керак. Бунда қонунчилик мазкур ҳолатда абонентга нисбатан чекланган 
жавобгарлик тамойили бўйича ёндашган.


171
2. Энергия таъминоти ташкилоти томонидан истеъмол (истеъмол 
чекланиши ёки энергия ўчирилиши)нинг тартибга солиниши фақат қонун 
ҳужжатларига асосан амалга оширилиши мумкин. Бундай тартибга солиш 
натижасида электр энергиясини абонентга етказиб беришда узилишларга 
йўл кўйилган тақдирда, энергия билан таьминловчи ташкилотнинг айби 
мавжуд бўлгандагина абонент олдида жавоб беради. Айбнинг мавжуд 
эмаслиги энергия билан таъминловчи ташкилот томонидан исботлаб 
берилиши керак (Фуқаролик кодексининг 333-моддаси 2-қисмига қаранг).
Абонентни огоҳлантирмасдан электр энергиясини етказиб беришда 
узилишга йўл кўйган энергия таъминоти ташкилоти истеъмолчига бун-
дай ҳаракатлар натижасида етказилган зарарни қоплаб бериши лозим.
Энергия таъминоти соҳасида юзага келадиган низоларнинг аксарияти 
абонентлар томонидан энергия ҳақини тўламаганлик билан боғлиқдир. 
Истеъмол қилинган энергия ҳақини вақтида тўламаганлик учун шартномада 
неустойка ундириш назарда тутилиши мумкин. Энергия таьминоти шартномаси 
олди-сотди шартномасининг бир кўриниши ҳисобланганлиги учун ҳам, 
Фуқаролик кодексининг 419-моддасига мувофиқ абонент пул мажбуриятларини 
бузганлиги учун кодекснинг 327-моддасига асосан жавобгар бўлади.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling