Збекистон республикасининг
ушбу Кодекснинг 455-моддасида назарда тутилган асосларга кўра
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
ушбу Кодекснинг 455-моддасида назарда тутилган асосларга кўра
шартномани бажаришдан бир томонлама бош тортишга ҳақли, қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган ҳоллар бундан мустасно. 1. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 237-моддасига биноан шартнома мажбуриятини бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва унинг турғунлигини таъминловчи шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йул қўйилмайди. Истисно тариқасида шарҳланаётган модданинг 3-қисмида электр энергиясидан турмушда фойдаланадиган фуқароларга энергия таьминоти шартномасини бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқи берилган. 2. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 455-моддасига биноан энергия билан таъминловчи ташкилот шартномани бажаришдан, шартнома шартлари юридик шахс томонидан бир неча маротаба бузилган тақдирда, бош тортиши мумкин. Бунда кодекснинг 455-моддасида энергия таъминоти шартномасига нисбатан қўланиладиган фақат битта асос кўрсатиган бўлиб, бу асос товар ҳақини тўлаш муддатларини бир неча маротаба бузиш ҳисобланади. Бироқ, қонунда ёки бошқа норматив ҳужжатларда, энергия ҳақини тўламаганлигидан қатъи назар, юридик шахс га электр энергияси етказиб беришдан бош тортишга йўл қўйилмайдиган ҳолатлари назарда тутилиши мумкин. 169 3. Шарҳланаётган модданинг 1-қисмида назарда тутилган ҳолатларда абонентнинг энергия қабул қиладиган қурилмаси техник жиҳатдан қониқарсиз аҳволда бўлган тақдирда, энергия беришда узилишлар, чекловлар ва тўхтатишларга абонент розилигисиз йўл қўйилади. Бундай ҳолат давлат энергия назорати органлари томонидан «Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси (Ўздавэнергоназорат) тўғрисида»ги Низомга мувофиқ тасдиқланиши керак (ВМнинг 01.03.2004 йилдаги 96-сонли қарорига 4-илова). “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг 10-бўлими (ВМнинг 22.08.2009 йилдаги қарори)га кўра, электр энергиясини узатишдаги узилишлар шартномани бекор қилиш деб баҳоланиши мумкин эмас. Электр энергиясини етказиб беришдаги чекловлар ёки вақтинчалик тўхтатишлар Қоидаларга асосан олдиндан тузилган графикларга асосан амалга оширилиб, ушбу ҳолат Фуқаролик кодекси, «Электрэнергетика тўғрисида»ги, «Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунлардаги қоидаларга зид ҳисобланади. Бундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 22.08.2009 йилги 245-сонли қарорининг 10-бўлими, 17.05.2010 йилги 92-сонли қарордаги ўзгартиришлар билан қонунга ҳамда фуқаролар ва юридик шахсларнинг қонуний манфаатларига зид бўлганлиги учун зудлик билан бекор қилиниши лозим. Графикларни ишлаб чиқариш ва қўллаш тартиблари «Ўзбекэнерго» ДАК томонидан тасдиқланади. Вазирлар Маҳкамасининг 17.05.2010 йилдаги қарорига кўра бундай графиклар вилоятларда истеъмолчилар иштирокида 2 энергия билан таъминловчи ташкилот томонидан ишлаб чиқилади ва тегишли ижро ҳокимияти органлари билан келишилган ҳолда энергия билан таъминловчи ташкилот бошқарувчиси томонидан тасдиқланада ва қўлланилади. 4. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмида энергия билан таъминловчи ташкилотлар нафақат ушбу модданинг 1-қисмида назарда тутилган ҳолатларда, балки энергия таъминоти тизимидаги авария ҳолатларида, шу жумладан, йўл қўйиладиган миқдордан паст ҳолатларда электр энергияси частотасининг камайишида ҳам шартномани бажаришдан бир томонлама бош тортишга ҳақли. Абонентни электр энергияси етказиб 2 Электр энергияси узатишни тўхтатиш тўғрисидаги графикларни минглаб одамлар билан тузишнинг имконияти ҳақиқатда мавжуд эмас. 170 бериш тўхтатилганлиги ҳақида хабардор қилиш муддати Энергиядан фойдаланиш қоидаларида назарда тутилади. Энергия таьминоти шартномаси бўйича абонент юридик шахс бўлган тақдирда, энергия билан таьминловчи ташкилот ФКнинг 455-моддасида назарда тутилган асосларга кўра шартнома мажбуриятини бажаришдан бир томонлама бош тортишга ҳақли, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling