Збекистон республикасининг


-модда. Уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтганида


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet226/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   222   223   224   225   226   227   228   229   ...   505
604-модда. Уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтганида 
уй-жойни ижарага бериш шарт номасининг сақланиши
Ижара шарт номаси бўйича эгаллаб турилган уй-жойга бўлган мулк 
ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши шарт номанинг ўзгартирилиши 
ёки бекор қилинишига олиб бормайди. Бунда янги мулкдор илгари 
тузилган ижара шарт номаси шартлари асосида ижарага берувчига 
айланади.
Ижара шарт номаси бўйича эгаллаб турилган уй-жойга бўлган мулк 
хуқуқининг бошқа шахсга ўтиши шарт номанинг ўзгартирилиши ёки бекор 
қилинишига олиб бормайди. Бунда янги мулкдор илгари тузилган ижара 
шарт номаси шартлари асосида ижарага берувчига айланади, яъни уй-жой 
ёки квартиранинг мулкдори алмашганда янги мулкдор учун илгари тузилган 
ижара шарт номаси шартлари зарур ва муҳим аҳамиятга эга. Бу қоида давлат 
ва муниципал уй-жой фондидаги ва хусусий мулкдорларнинг уй-жойининг 
ижарага олувчилари учун бир хил тарзда амал қилади. Ушбу меъёр ижарага 
олувчининг мажбурият ҳуқуқлари, янги мулкдорнинг ашёвий ҳуқуқларидан 
устун қўйилганлигини англатади. Шундай қилиб, мазкур норма ижарага 


416
олувчилар манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтирилган. Кўрсатилган 
кафолатнинг ҳақиқийлиги Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси-
нинг 488-моддасининг 1-қисми билан таъминланади.
Мазкур шарт номанинг муҳим шартларидан бири, турар жой, квартира-
нинг олди-сотди шарт номасини тузишда унинг харидор томонидан харид 
қилинганидан сўнг ҳам, қонун доирасида бу турар жойдан фойдаланиш 
ҳуқуқига эга бўлган ҳолда, турар жойи ёки квартиранинг қисмларида 
яшаб турган шахслар бўлса, шарт номага ушбу шахсларнинг сотилаётган 
турар жойдан фойдаланишга бўлган ҳуқуқлари кўрсатилган рўйхат илова 
қилиниши кераклигида кўринади.
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой Кодексининг 92-моддасида мазкур 
қоида турар жой ижараси шарт номасига нисбатан татбиқ этилган. Унга 
кўра арендага берилган турар жойга нисбатан мулк ҳуқуқи ёки бошқа 
ашёвий ҳуқуқнинг ўзга шахсга ўтиши аренда шарт номасининг ўзгариши 
ёки бекор қилиниши учун асос бўлмайди.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   222   223   224   225   226   227   228   229   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling