Збекистон республикасининг
-модда. Уй-жойни ижарага олувчининг мажбуриятлари
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
607-модда. Уй-жойни ижарага олувчининг мажбуриятлари
Ижарага олувчи уй-жойдан фақат унинг вазифаси бўйича фойда- ланиши, уй-жойнинг сақланишини таъминлаши ва уни яхши ҳолда тутиши шарт. Ижарага олувчи ижарага берувчининг розилигисиз уй-жойни қайта қуришга ва тузилишини ўзгартиришга ҳақли эмас. Ижарага олувчи уй-жой ҳақини ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Агар шарт номада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ижарага олувчи коммунал хизматлар ҳақини мустақил тўлаши шарт. 1. Турар-жойни ижарага олиш шарт номасига кўра ижарага олувчи қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади: турар-жойдан мақсадига мувофиқ фойдаланиш; турар-жойга, санитар-техник қурилмаларига эхтиёт корлик билан муносабатда бўлиш, уларнинг бутунлигини таъмин- лаш; турар-жойнинг юзага келган носозликларини ўз ҳисобидан бартараф этиш, бузилган санитар-техник қурилма ёки бошқа қурилмани ижарага олувчи ёки у билан турар-жойда доимий яшовчи бошқа шахслар айбига кўра бузилган бўлса, таъмирлаш ёки ўзгартириш. 2. Турар-жой ва умумий фойдаланиш жойлари қурилмаларини янгилаш ва қайта лойиҳалаштириш, иситиш ва санитар-техник мосламаларнинг 421 ўрнини ўзгартириш фақатгина ижарага берувчининг ёзма розилиги асо- сида амалга оширилиши мумкин. Чўмилиш ва ювиниш хоналарини яшаш жойига мослаштириш, ёнғинда чиқишга мўлжалланган йўлакларни беркитиш, шунингдек, террраса, лоджия, верандаларни яшаш жойига айлантириш қатъиян маън этилади. 3. Ижарага олувчи уй-жой тўловини, жумладан сув таъминоти, газ, электр ва иссиқлик энергияси ва бошқа коммунал тўловларни ўз вақтида тўлашга мажбур. (Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Уй-жой Кодексининг 50-моддасининг саккизинчи қисм, олтинчи хат боши, 134, 130-моддалари; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 28 июндаги 325-сонли қарори билан тасдиқланган «Турар жойларни ва уй атрофи- даги ерларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидалари» тўғрисидаги Низомнинг 5 бўлими). Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling