Збекистон республикасининг
-модда. Ижарага берилган уй-жойни таъмирлаш
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
610-модда. Ижарага берилган уй-жойни таъмирлаш
Ижарага берилган уй-жойни жорий таъмирлаш, агар уй-жойни ижарага бериш шарт номасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ижарага олувчининг зиммасидадир. Ижарага берилган уй-жойни капитал таъмирлаш, агар уй-жойни ижарага бериш шарт номасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ижарага берувчининг зиммасидадир. Ижарага берилган уй-жой жойлашган уйни қайта жиҳозлашга, агар бундай қайта жиҳозлаш уй-жойдан фойдаланиш шарт-шароитларини жиддий равишда ўзгартирса, ижарага олувчининг розилигисиз йўл қўйилмайди. Шарҳланаётган моддада ижарага бериш шарт номаси учун анъа- навий бўлган ижарага берилган уй-жойни таъмирлаш бўйича маж- буриятларни ва ушбу жойдан фойдаланиш шартларини тақсимлаш жорий таъмирлашда ижарага олувчининг, капитал таъмирлашда эса ижарага берувчининг розилиги билан амалга оширилиши мумкинлиги белгиланган. 427 1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 28 июндаги 325-сонли қарори билан тасдиқланган «Турар жойларни ва уй атрофидаги ерларни сақлаш ва улардан фойдаланиш» Қоидаларининг 43 бандида жорий таъмирлашга тегишли ишлар рўйхати берилган бўлиб, уларга хусусан қуйидагилар киритилган: ойна қўйиш; тирқишларни замазкалар билан тўлдириш ёки штапиклар қоқиш; квартирадаги турар жойлар ва ёрдамчи хоналарнинг поллари ва эшикларини бўяш; радиатор- лар, марказий иситиш, сув таъминоти қувурларини ва квартира ичидаги бошқа қувурларни ҳамда печларнинг металл ғилофларяни бўяш; деразалар ва эшикларнинг приборларини алмаштириш. Уй-жойни ижарага олиш шарт номаси бўйича мазкур ишлар ижарага олувчи томонидан амалга оширилади. Лекин, мазкур ишларни амалга ошириш турар жойнинг алоҳида конструктив қисмлари ёки унинг ускуналарининг носозлиги ёхуд турар жойнинг капитал таъмири билан боғлиқ бўлса, улар ижарага берувчи томонидан амалга оширилади. Хусусий уй-жой фондидаги турар жой ижарага олинганда, тарафлар ижарага берилган турар жойни жорий таъмирлашнинг бошқа шартла- рини белгилашлари ва юқорида кўрсатилган таъмирлаш ишлари ижарага берувчи — турар жой мулкдори томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин. Қайд этиб ўтилган таъмирлаш ишлари ижарага олувчи, ижарадор, турар жой эгасининг ҳоҳишига кўра белгиланган тартибда тасдиқланган нарҳлар бўйича ҳақ тўланган ҳолда уй-жойлардан фойдаланиш ёки таъмир- лаш — қурилиш ташкилотлари томонидан амалга оширилиши мумкин. 2. Капитал таъмирлаш турар жойнинг асосий қисмлари, эшик ва ромлар, полни алмаштириш, санитар-техник ускуналарни таъмирлашни қамраб олади. Капитал таъмирлашга қуйидагилар киради: уйнинг асосий қурилмалари емирилганлиги сабабли эшиклар, деразалар ва марказий иситиш тизими мавжуд бўлмаган уйларда иситиш қурилмаларини алмаштириш, марказий иситиш, водопровод, канализация, иссиқ сув таъминоти, шамоллатиш, лифт ҳўжалиги, газ, ошхона плитаси, асосий электр ўтказиш тизимини таъмирлаш. Турар жой ижараси шарт номасига кўра мазкур ишлар ижарага берувчи ҳисобидан амалга оширилади. 428 Хусусий уй-жой фондидаги турар жой ижарага олинганда, тараф- ларга ижарага берилган турар жойни капитал таъмирлашнинг бошқа шартларини белгилаш ва юқорида кўрсатилган таъмирлаш ишларини ижарага олувчи зиммасига юклаш ҳуқуқи берилади. Лекин бу моҳияти жиҳатидан ўзини оқламайди. Капитал таъмирлаш мулк ҳуқуқи объ- ектининг қийматини жиддий равишда оширади ва мулкдорнинг мулки ўсишига олиб келади, бу эса ижарага олувчи ҳисобидан амалга оши- рилиши адолатли ва тўғри бўлмайди. Шунинг учун турар жойнинг капитал таъмири ижарага олувчи томонидан эмас, балки ижарага берувчи — турар жойнинг мулкдори томонидан амалга оширилиши лозим. 3. Турар жойни қайта жиҳозлаш тушунчаси шарҳланаётган моддада ҳам, Уй-жой Кодексида ҳам келтирилмаган. Уй-жой Кодексининг 24-мод- даси, 5-қисми ва 62-моддаси, 3-қисмида ўз моҳиятига кўра қайта жиҳозлаш тушунчаси билан қамраб олинадиган қайта қуриш ва ўзгартириш атама- лари қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 607-моддасида турар жойни қайта қуриш ва ўзгартириш ҳақида сўз бориб, ижарага олувчи ижарага берувчининг розилигисиз уй-жойни қайта қуришга ва тузилишини ўзгартиришга ҳақли эмаслиги белгиланган. Турар жой ҳамда ёрдамчи хоналарни қайта қуриш, ўзгартириш фақатгина уларни янада обод қилиш мақсадида амалга оширилиши мумкин. Турар жойларни қайта жиҳозлаш ижарага олувчиларнинг яшаш шароитларини ёмонлаштирмаслиги керак. Шунинг учун ижарага берилган турар жой ва ундан фойдаланиш шартларини жиддий равишда ўзгартирадиган қайта жиҳозлаш фақатгина ижарага олувчининг розилиги билан амалга оширилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 28 июн- даги 325-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси коммунал уй-жой фонди тўғрисида»ги Низомнинг 43 бандига мувофиқ турар жойни ва ёрдамчи хоналарни бузиб, бошқатдан қуриш ва қайта режалаштириш квартирани янада обод қилиш мақсадини кўзлабгина амалга оширилиши мумкин ва бу ишга ижарага олувчи, унинг оила аъзо- лари, коммунал уй-жой фонди эгаси вакилининг розилиги ва тегишли ҳокимликнинг рухсатномаси билан йўл қўйилади. 429 Ўзбекистон Республикаси Уй-жой Кодексининг 24-моддасида эса кўп квартирали уйдаги квартира мулкдори маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан тегишли рухсатнома олмасдан ўзига қарашли жойни ўзбошимчалик билан қайта қурган ёки ўзгартирган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади ҳамда бу жойни ўз ҳисобидан аввалги ҳолатига келтириши шартлиги тўғрисидаги қоида белгиланган. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling