Збекистон республикасининг


-модда. Уй-жой учун тўланадиган ҳақ


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet233/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   505
611-модда. Уй-жой учун тўланадиган ҳақ
Уй-жой учун тўланадиган ҳақнинг миқдори тарафларнинг ўзаро 
келишувига биноан уй-жойни ижарага бериш шарт номасида белги-
лаб қўйилади. Башарти қонунга мувофиқ уй-жой учун тўланадиган 
ҳақнинг энг кўп миқдори белгилаб қўйилган бўлса, шарт номада 
белгиланган ҳақ ана шу миқдордан ошиб кетмаслиги лозим.
Уй-жой учун тўланадиган ҳақнинг миқдори бир томонлама 
ўзгартирилишига йўл қўйилмайди, қонун ёки шарт номада назарда 
тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Уй-жой учун ҳақ ижарага олувчи томонидан уй-жойни ижарага 
олиш шарт номасида назарда тутилган муддатларда тўлаб турилиши 
лозим. Агар шарт номада бундай муддатлар назарда тутилган бўлмаса, 
ҳақ ижарага олувчи томонидан ҳар ойда қонун ҳужжатларида бел-
гиланган тартибда тўлаб турилиши шарт.
1. Тарафлар келишувига кўра белгиланадиган турар-жой учун 
тўлов миқдори кўриб чиқилаётган шарт номанинг муҳим шарти бўлиб 
ҳисобланади. Одатда, тўлов миқдори турар-жойнинг сифати ва жойла-
шувига қараб белгиланади. Хозирги кунгача қонун билан ҳам, қонуности 
ҳуқуқий ҳужжатлар билан ҳам турар-жой учун энг кўп тўлов миқдори 
кўрсатилмаган. Лекин, шарҳланаётган модданинг биринчи қисмида 
бундай имконият мавжуд эканлиги кўзда тутилган.
2. Шарҳланаётган модданинг иккинчи қисмида қонун чиқарувчи 
томонидан шарт номада иккала тараф манфаатларини ҳам ҳимоя қилувчи 
қоида киритилган. Бу қоида турар-жой учун тўлов миқдорининг бир 
томонлама ўзгартирилишига чеклов қўйилади. Бунда ижарага берувчи 
томонидан тўловнинг оширилиши ёки ижарага олувчи томонидан унинг 


430
пасайтирилиши назарда тутилаяпти. Аммо, бу қоида диспозитив харак-
терга эга ва тарафлар шарт номада бу имкониятни кўрсатиб ўтишлари 
мумкин. Бундан ташқари, бу имконият махсус қонун билан ҳам белги-
ланиши мумкин.
3. Шарҳланаётган модданинг 3-қисмида ижарага олувчи турар-жойдан 
фойдаланганлик учун тўловни киритиши керак бўлган муҳлат ҳақида 
сўз боради. Умумий қоидага кўра бу тўлов ойма-ой амалга оширилади, 
лекин, шарт номада бошқа муддат кўрсатилиши ҳам мумкин. 
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой Кодексининг 34-моддасига биноан 
фуқарога мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жойни ижарага, 
арендага бериш ҳақи тарафлар келишувига биноан шарт номада, ижара 
хақини тўлаш тартиби, шартлари ва муддатлари эса, Ўзбекистон Респуб-
ликаси Уй-жой Кодексининг 90-моддасига кўра турар-жой ижараси 
шарт номаси билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой Кодексида турар-жой учун 
тўлов тартиби 129–134-моддаларда кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой Кодексининг 129-моддасига биноан 
муниципал, идоравий уй-жой фонди уйларидаги турар жойни ижарага 
бериш шарт номаси бўйича тўланадиган ҳақ миқдори уйни ва умумий 
фойдаланишдаги мол-мулкни сақлаш харажатларининг ўрнини қоплашни 
таъминлайдиган, ижарага берувчи томонидан турар жой умумий май-
донининг бир квадрат метри ҳисобида белгиланган ставкалардан келиб 
чиқиб белгиланади.
Муниципал ва идоравий уй-жой фондини тиклашга ажратмалар ҳамда 
ижарага берувчининг норматив фойдаси турар жойнинг ижара ҳақига 
киради.
Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой Кодексининг 130-моддасида 
белгиланган аниқ мақсадли коммунал уй-жой фонди турар жойлари учун 
тўланадиган ҳақ ижарага бериш шарт номаси бўйича уйга қараш, унга 
хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун кетадиган харажатларни ўз ичига 
олади. Турар жойни ижарага олувчи турар жой ҳақини ҳар ойда яшалган 
ойдан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмай тўлаши шарт.
Аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг турар жойи учун ҳақ 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган 
тартибда олинади.


431
Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой Кодексининг 135-моддасига 
асосан фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жойни сақлаш ва коммунал 
хизматлар ҳақини тўлаш харажатлари қонун ҳужжатларида белгиланган 
тартибда қопланади. (Қаранг: Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш 
бўйича имтиёзлар бериладиган шахслар рўйхати Ўзбекистон Респуб-
ликаси Президентининг 2003 йил 27 мартдаги «2003 йилнинг 1 апрелидан 
бошлаб уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича бериладиган 
имтиёзлар ўрнига компенсация пул тўловларини жорий этиш тўғрисида»ги 
ПФ-3227-сонли Фармони билан тасдиқланган)
Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой Кодексининг 136-моддаси турар 
жойлар ва коммунал хизматлар ҳақини тўлашда аҳолининг ижтимоий 
жиҳатдан ҳимояланмаган ва кам таъминланган тоифаларини қўллаб-
қувватлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширили-
шини назарда тутади. (Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президенти нинг 
27.03.2003 й.даги ПФ-3227-сонли Фармони).

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling