Збекистон республикасининг


-модда. Ашёни текин фойдаланишга бермаслик оқибатлари


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet243/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   239   240   241   242   243   244   245   246   ...   505
620-модда. Ашёни текин фойдаланишга бермаслик оқибатлари
Агар ссуда берувчи ашёни ссуда олувчига бермаса, ссуда олувчи 
шарт номани бекор қилиш ва етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини 
қоплашни талаб қилишга ҳақли.
1. Олдинги моддадан фарқли ўлароқ мансуб ашёлар ва ҳужжатлар-
нинг тақдим қилинмаслиги тўғрисидаги, шарҳланаётган моддада 
асосий урғу ашёни тақдим қилинмаслиги оқибатларига қаратилади. 
Бу ҳолатда шарт номани (натура тарзида ижро этиш тўғрисидаги 
шарт номадан ташқари) бекор қилишни талаб қилиш ва фақат реал 
зарарни (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 14-мод-
даси, 2-қисми) қоплашга йўл қўйилади. Яъни ҳуқуқлари бузилган 
шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши керак 
бўлган харажатлари, унинг мулкининг йўқолиши ёки зиён кўришини 
(реал зарар) қоплайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 382-моддасига 
асосан агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шарт номада бошқача 
тартиб назарда тутилган бўлмаса, шарт нома тарафларнинг келишувига 
мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин.
Тарафлардан бирининг талаби билан шарт нома суд томонидан фақат 
қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шарт номани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шарт номада назарда тутилган 
ўзга ҳолларда.
Тарафлардан бирининг шарт номани бузиши иккинчи тарафга у шарт-
нома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган манфаатдан кўп даражада 
маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шарт номани жиддий бузиш 
ҳисобланади.
Бир тараф шарт номани бажаришдан тўла ёки қисман бош тортиб, 
қонун ёхуд тарафларнинг келишувида бунга йўл қўйилса, шарт нома 
тегишлича бекор қилинган ёки ўзгартирилган ҳисобланади.


450
621-модда. Текин фойдаланиш учун берилган ашёнинг 

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   239   240   241   242   243   244   245   246   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling