Збекистон республикасининг


-модда. Ашёни текин фойдаланиш учун бериш


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet242/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   238   239   240   241   242   243   244   245   ...   505
619-модда. Ашёни текин фойдаланиш учун бериш
Ссуда берувчи ашёни ундан текин ҳамда вазифасига мувофиқ 
фойдаланиш шартларига жавоб берадиган ҳолатда топшириши шарт.
Агар шарт номада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, ашё 
ундан текин фойдаланиш учун барча мансуб ашёлари ва тегишли 
ҳужжатлари (фойдаланиш бўйича йўриқномалар, техник паспорти 
ва шу кабилар) билан бирга берилади.
Агар бундай ашёлар ва ҳужжатлар берилмаган бўлиб, уларсиз 
ашёдан вазифасига мувофиқ фойдаланиб бўлмаса ёки ундан фойда-
ланиш ссуда олувчи учун ўз аҳамиятини анча йўқотса, ссуда олувчи 
бундай ашёлар ва ҳужжатлар берилишини ёки шарт нома бекор 
қилиниб, ўзи кўрган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплашни талаб 
қилишга ҳақли.
«Ссуда берувчи ашёни. топшириши шарт» ибораси гап бу ерда 
фақатгина консенсуал шарт нома тўғрисида бораётганини билдир-
майди. Ўрганилаётган вазиятда нарсанинг топширилиши эмас, унинг 
текин фойдаланишга берилиши тўғрисида дейиш тўғрироқ бўларди 
(Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 617-моддасига 
қаранг). Бу ерда аслини олганда ссуда берувчининг ашёни кам-кўстсиз, 
шикастланмаган ҳолда топшириш мажбурияти қайд этилади. Қолаверса, 
ашё билан бирга унга мансуб барча ашёлар ва тегишли ҳужжатлар 
берилиши керак (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 
90-моддаси). Баён этилган норма диспозитив ҳисобланади. Ундан кейин, 
қонунда ашёни фойдаланиш имкони бўлмаган ёки маълум даражада бу 
имконият йўқоладиган ашёни ускуналарисиз ва хужжатларисиз тақдим 
қилиниш икки хил оқибати берилади. Бундай ҳолда ссуда олувчи шарт-
номанинг амалда қўлланилишини ёки бекор қилинишини ва у томонидан 
кўрилган реал зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли. Сўнгги банд 
ашёни нормал эксплуатацияси учун кетган харажатларни ўз ичига олади. 


449
Жавобгарликнинг қисман чегараланганлиги (Ўзбекистон Республикаси 
Фуқаролик Кодексининг 14-моддаси) мазкур шарт номанинг текинлиги 
билан белгиланади.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   238   239   240   241   242   243   244   245   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling