Збекистон республикасининг


фойдаланиш учун топширишга асос бўлган ўзга ҳуқуқ ўтган бошқа


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet250/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   246   247   248   249   250   251   252   253   ...   505
фойдаланиш учун топширишга асос бўлган ўзга ҳуқуқ ўтган бошқа 
шахсга ўтади.
Ссуда олувчи юридик шахс қайта ташкил этилган тақдирда, 
текин фойдаланиш шарт номасида бошқа тартиб назарда тутилган 
бўлмаса, унинг шарт нома бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳуқуқий 
ворисга ўтади.
1. Шарҳланаётган моддада илгари амалда бўлган қонунчиликка 
номаълум бўлган қоидалар акс этган. У ссуда олувчиларни ҳар тарафлама 
ҳимоя қилишга йўналтирилган.
2. Ссуда берувчи мулкдор ёки бошқа ваколатли шахс сифатида 
(Ўзбекистон Респуб ликаси Фуқаролик Кодексининг 618-моддаси) ссуда 
олувчи фойдаланишида бўлган ашёни тасарруф этиш, уни бегоналашти-
риш ёки ҳақ эвазига фойдаланиш учун учинчи шахсларга бериш ҳуқуқига 
эга. Бунда олдин тузилган текинга фойдаланиш шарт номаси бўйича ҳуқуқ 
ва мажбуриятлар янги мулкдор ёки ижарага олувчига ўтади. Шу билан 
бирга текинга фойдаланиш шарт номасининг тарафи бўлиб қолувчи ссуда 
олувчининг ҳуқуқлари ҳам бузилмайди.
3. Шарҳланаётган моддада ссуда берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 
унинг ворисларига (ҳуқуқий ворисларига) ёки ссуда олувчи фуқаро вафот 
этган, юридик шахс эса қайта ташкил этилган ёхуд тугатилган ҳолларда 
бошқа шахсга ўтиши тўғрисидаги қоидалар ўрнатилган. Мазкур норма 
Ўзбекистон Респуб ликаси Фуқаролик Кодексининг 351 ва 352-моддаларида 
мустаҳкамланган, фуқаронинг вафоти ёки юридик шахснинг тугатилиши 
муносабати билан мажбуриятнинг бекор бўлиш ҳолларидан тубдан фарқ 
қилади.
4. Ссуда олувчи юридик шахс қайта ташкил этилганда унинг ҳуқуқ 
ва мажбуриятлари, агар шарт номада бошқа ҳол назарда тутилмаган 
бўлса, унинг ҳуқуқий ворисига ўтади. Ссуда олувчи фуқаронинг 
ворисларига келадиган бўлсак, агар шарт номада бошқа вазият кўзда 
тутилмаган бўлса, улар бундай ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўла 
олмайдилар.


458

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   246   247   248   249   250   251   252   253   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling