Збекистон республикасининг
-модда. Материалларнинг тасодифан нобуд бўлиш ёки
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
633-модда. Материалларнинг тасодифан нобуд бўлиш ёки
тасодифан бузилиш хавфи Материалларнинг тасодифан нобуд бўлиш ёки тасодифан бузи- лиш хавфи, агар қонун ҳужжатларида ёки шарт номада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, пудратчининг пудрат шарт номасида шартлашилган ишни топшириш муддати келгунча материалларни берган тараф зиммасида, бу муддатдан кейин эса ишни топширишни кечиктириб юборган тараф зиммасида бўлади. 1. Шарҳланаётган модда пудрат шарт номаси тарафлари ўртасида хавф-хатарларнинг тақсимланиш тартибини белгилайди. Ушбу норманинг моҳиятидан англашинича, буюртмачининг иш натижасини қабул қилиб олгунга қадар пудратчи иши натижасининг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан бузилиши учун жавобгарлиги белгланганлигини кўриш мумкин, чунки башарти пудрат шарт номасида 464 бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, иш пудратчининг материали- дан фойдаланган ҳолда бажарилади. Бундан келиб чиқиб хулоса қилиш мумкинки, буюртмачи иш натижасини қабул килгунга қадар пудратчи пудрат предметини тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан бузилиши учун, шунингдек, бунинг натижасида пудрат шарт номасини бажариш имконининг йўқолиши учун ҳам жавобгар бўлади. Пудратчи учун хавф шундан иборатки, у буюртмачидан пудрат пред- мети тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан бузилиши ёхуд бажариш имкони йўқолгунига қадар бажарган ишлари учун ҳақ талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас. Пудратчи ўзининг айби ёки объектив ҳолатларда юзага келган пудрат объектининг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан бузилиши учун мулкий жавобгар бўлади. Таъкидлаш жоизки, ушбу қоида мажбурият ҳуқуқидагитаваккалчилик бурчини тегишли муддатни ўтказиб юборган тараф зиммасига юклаш ҳақидаги умумий нормага мос келади. Шу билан бирга буюртмачи материалларидан ишни бажариш масаласи очиқлигича қолмоқда. Шарҳланаётган моддага биноан пудратчининг айби билан иш материалининг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан бузилиши учун жавобгарлик буюртмачига юкланган бўлиб, бу эса албатта мантиққа ва қонунга хилофдир. Бизнингча, 633-модданинг 1-қисми пудратчининг айби билан иш материалининг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан бузилиши учун жавобгарликдан буртмачини озод этишга қаратилган ўзгартиришлар киритишга муҳтождир. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling