Збекистон республикасининг


-модда. Бош пудратчи ва ёрдамчи пудратчи


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet254/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   250   251   252   253   254   255   256   257   ...   505
634-модда. Бош пудратчи ва ёрдамчи пудратчи
Агар қонун ҳужжатларида ёки пудрат шарт номасида пудратчининг 
шарт номада кўрсатилган ишни шахсан ўзи бажариш мажбуриятлари 
келиб чиқмаса, пудратчи ўз мажбуриятларининг бир қисмини бажа-
риш учун бошқа шахслар (ёрдамчи пудратчилар)ни жалб қилишга 
ҳақли. Бундай ҳолларда пудратчи бош пудратчи ҳисобланади.
Ушбу Кодекс 241-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига 
ва 334-моддасига мувофиқ, бош пудратчи буюртмачининг пудрат 
шарт номаси бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим 
даражада бажармаганлиги учун ёрдамчи пудратчи олдида жавобгар 


465
бўлади, буюртмачи олдида эса, ёрдамчи пудратчи ўз мажбуриятла-
рини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлигининг 
оқибатлари учун жавобгар бўлади.
Агар қонун ёки пудрат шарт номасида бошқача тартиб назарда 
тутилган бўлмаса, буюртмачи ва ёрдамчи пудратчининг ҳар бири 
бош пудратчи билан тузган шарт номалар бузилиши билан боғлиқ 
талабларни бир-бирига қўйишга ҳақли эмас.
Ушбу модданинг биринчи қисмидаги қоидаларни ёки пудрат шарт-
номасини бузиб, шарт номани бажариш учун ёрдамчи пудратчини жалб 
қилган пудратчи ушбу ёрдамчи пудратчи шарт номани бажаришда 
қатнашиб, етказган зарар учун буюртмачи олдида жавобгар бўлади.
Бош пудратчининг розилигини олган ҳолда буюртмачи айрим 
ишларни бажариш учун бошқа шахслар билан шарт нома тузишга 
ҳақли. Бу ҳолда мазкур шахслар ишни бажармаганлиги ёки лозим 
даражада бажармаганлиги учун бевосита буюртмачи олдида жавоб-
гар бўладилар.
Шарҳланаётган модданинг қоидалари буюртмачи ва пудратчи ўртасида 
вужудга келадиган учинчи шахсларни ишга жалб қилиш бўйича муноса-
батларга нисбатан татбиқ этилади. Учинчи шахсларни ишга жалб қилиш 
шарт номавий алоқадорликнинг мураккаблиги билан изоҳланади. Бош 
ёрдамчи пудрат шарт номаси доирасида тузиладиган ёрдамчи пудрат 
шарт номасининг ўзига хос хусусияти бўлиб унинг субъектив таркиби 
ҳисобланади. Ушбу шарт номанинг субъекти фақат ихтисослашган 
қурилиш ташкилотлари бўлиши мумкин. Тузилган шарт нома бўйича 
пудратчи учинчи шахсларни жалб қилмай буюртмачининг топшириғини 
бажариши белгиланган ҳолат шарт номанинг бир даражали тузилишдаги 
(буюртмачи — пудратчи) шарт нома эканлигидан далолат беради. Агар 
шарт нома бўйича буюртмачининг топшириғини бажаришга учинчи шахс-
ларни жалб қилиш имконияти мавжуд бўлса ва улар ишга жалб қилинган 
бўлса, унда икки даражали тузилишдаги шарт нома ҳақида сўз боради, 
дейиш мумкин (буюртмачи — бош пудратчи — ёрдамчи пудратчи).
Ушбу моддада пудратчи томонидан бошқа шахс ларни (ёрдамчи 
пудратчи) ўз мажбуриятларининг бир қисмини бажаришга жалб қилиш 
имконияти ва бош пудратчи, ёрдамчи пудратчи, буюртмачиларнинг ўзаро 
муносабатларини тартибга солувчи асосий қоидалар белгиланган.


466
Шарҳланаётган модданинг 1-қисмига мувофиқ, агар қонун 
ҳужжатларида ёки пудрат шарт номасида пудратчининг шарт номада 
кўрсатилган ишни шахсан ўзи бажариш мажбуриятлари келиб чиқмаса, 
пудратчи ўз мажбуриятларининг бир қисмини бажариш учун бошқа 
шахс лар (ёрдамчи пудратчилар)ни жалб қилишга ҳақли. Таъкидлаш 
жоизки, тарафларнинг муносабатларини шарт номавий тартибга солиш 
буюртмачи — бош пудратчи ва бош пудратчи — ёрдамчи пудратчи 
даражадаги тузулиши бўйича амалга оширилади. 4-қисмга мувофиқ, 
пудрат шарт номасини ёки ушбу модда 1-қисми қоидаларини бузиб, 
ишга учинчи шахсни жалб қилиши оқибатида етказилган зарарлар 
учун пудратчининг жавобгарлиги белгиланган. Қоидага кўра, буюр-
тмачи — ёрдамчи пудратчи шарт номавий муносабатлари мавжуд эмас. 
Гап бу ерда бош пудратчининг буюртмачи олдида ёрдамчи пудратчи 
ҳаракатлари учун, ёрдамчи пудратчи олдида буюртмачининг ҳаракатлари 
учун жавобгарлиги ҳақида кетмоқда. Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, 
ушбу муносабатларга нисбатан Фуқаролик кодекси 241 ва 334-модда-
ларининг мажбуриятни бажаришни учинчи шахс зиммасига юклаш 
ва уларнинг ҳаракатлари учун қарздорнинг жавобгарлиги ҳақидаги 
нормалари қўлланилади.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   250   251   252   253   254   255   256   257   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling